ПОЛВОНЛАРИМИЗ ҒОЛИБЛАР САФИДА
Президентимиз Шавкат Мирзиёев олдинга сурган 5 та ташаббуснинг бири - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён этишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича Жиззах шаҳрида юнон-рум кураши бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида “Ёз – ўтмоқда соз” шиори остида мусобақалар бўлиб ўтди. 300 нафар ёш спортчи иштирок этган бу мусобақада туманимизнинг ёш полвонлари ҳам иштирок этишди.
Юқори савияда ўтган мусобақада таниқли мураббий Раббим Ташановнинг шогирдларидан Шуҳрат Исрофилов (26 кг) барча тенгдошларини доғда қолдириб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Миржаҳон Саъдинов (38 кг), Комил Эркинов (32 кг), Шермуҳаммад Зоҳидов (54 кг) фахрли иккинчи ўрин соҳиби бўлдилар. Энг ёш курашчимиз Дурбек Зоҳидов (29 кг) учинчи ўринни эгаллади.
Ғолибларга мусобақа ташкилотчиларининг Фахрий ёрлиқлари, дипломлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Раббим ҲОТАМОВ.