“Ўзбек жанг санъати” спорт тури ёшларимиз ўртасида тобора оммалашиб бораяпти. Спортнинг ушбу тури билан шуғулланишаётган туманимиз вакиллари турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишиб, ғолиблик учун кураш оолиб боришаяпти.
Яқинда қўшни Жиззах вилоятида 2002 – 2011 йилларда туғилган ёшлар ўртасида бўлиб ўтган “Алишер Навоий кубоги” мусобақаси ғолиб ва совриндорлари сафида туманимиз вакиллари ҳам маҳоратли эканликларини амалда кўрсата олишди. Жумладан, 9-мактаб ўқувчиси Ғолиб Саъдуллаев, 40-мактаб ўқувчиси Хуршида Ўктамова ҳамда 13-мактаб ўқувчиси Шахноза Ҳасановалар ўз вазн тоифалари бўйича фахрли биринчи ўрин соҳиби бўлишди. 40-мактаб ўқувчилари Озодбек Шодибердиев ва Диёрбек Райимов, Иззат Қодиров ва 9-мактаб ўқувчиси Муҳриддин Абдуғаниевлар эса иккинчи ўринларни эгаллашди. Уларнинг барчаси фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланишди.
Фахриддин ХУДОЙҚУЛОВ,
туман БЎСМ услубчиси.