18 октябрь - “Самарқанд шаҳри куни” муносабати билан Чет тиллар институти спорт залида 2001-2003 йилларда туғилган ўсмир ўғил болалар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.
14 та жамоа иштирок этган мусобақада туманимиз ёш валейболчилари ҳам иштирок этишиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақада туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёш волейболчилар жамоаси асосан 45-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан Абдуқодир Ҳамидов, Исмат Турсунов, Шокир Норқулов, Дониёр Аҳадов, 38-умумтаълим мактабидан Азим Норқулов, Азизбек Худойбердиев, 48-умутаълим мактабидан Мирқосим Ҳамидов, Муҳаммад Абдуназаров, 14-умумтаълим мактабидан Диёрбек Худойбердиев, 49-умумтаълим мактабидан Азизбек Йўддошев, Асадбек Йўлдошевлардан иборат эди. Улар мусобақа давомида чиройли ўйинлар намойиш этишиб, мухлислар олқишига сазавор бўлишди.
Мусобақага 45-умумтаълим мактабининг тажрибали жисмоний тарбия ўқитувчиси Облоқул Қўчқоров ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг мураббийи Илҳом Саматовлар раҳбарлигида тайёргарлик кўрилди.
- Шогирдларимиз ишончимизни оқлашди, - дейди 45-умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия ўқитувчиси Облоқул Қўчқоров. - Улар Нурободлик тенгдошларини 2:1, Тайлоқликларни 2:0, Каттақўрғон шаҳри жамоласини 2:1 ҳисобида енгишди.
Мусобақа якунига кўра Самарқанд шаҳри жамоаси 1-ўрин, туманимиз жамоаси 2-ўрин, Ургутлик валейболчилар 3-ўрин соҳиби бўлишди.
Ғолиб жамоалар ва чиройли ўйин кўрсатган волейболчиларга вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Волейболчиларимиз айни кунларда 48-умумтаълим мактаби спорт залида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон биринчилигига қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар.
Раббим ҲОТАМОВ.