Б.Ў.С.М.нинг “Ўзбек жанг санъати” бўйича тарбияланувчи ўқувчилари Тошкент шаҳрида илк бор ўтказилган Осиё очиқ чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди. Спортчиларимиздан 6 нафари иштирок этган нуфузли мусобақада1 та олтин ва 5 та бронза медалларни қўлга киритишди. 13-мактаб ўқувчиси Шаҳноза Ҳасанова 57 килограмм вазнда биринчи ўринни қўлга киритди. 9, 40 ва 67-мактаб ўқувчилари Муҳрудин Абдуғаниев, Нормурод Мақсимов, Озодбек Шодибердиев, Азамат Арсланов ва Оғабек Холжигитовлар эса ўз вазн тоифаларида учинчи ўрин соҳиби бўлишди.
Совриндор спортчиларимиз ташкилотчилар томонидан диплом ва нишонлар билан тақдирланишди.
Шароф МАМАТҚУЛОВ.