Жорий йил 18 март куни туман халқ таълими бўлимига қарашли 69-умумий ўрта таълим мактабида туман халқ таълими бўлими ҳамда 9224 ҳарбий қисм ҳамкорлигида «Ёш чегарачилар» спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 1-ўринни 8-умумий ўрта таълим мактабининг «Қалқон» жамоаси, 2-ўринни 5-умумий ўрта таълим мактабининг «Бургутлар» жамоаси ҳамда 3-ўринни 29-умумий ўрта таълим мактабининг «Ёш чегарачилар» жамоаси эгаллади. Ғолиб жамоалар туман халқ таълими бўлими, 9224 ҳарбий қисм ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсталик совғалари билан тақдирланди.



