Саховат МФЙ ҳудудидаги “Алиқул Тўйчиев ТСД” фирмасига қарашли янги қурилган мини футбол майдонида “Футболимиз келажаги” шиори остида 9-12, 13-14, 15-16 ёшли болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол мусобақалари бўлиб ўтди.

Туман Маҳаллла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан ўтказилган бу мусобақада 14, 60, 62-умумий ўрта таълим мактабларининг ҳар биридан ёшига қараб 3 тадан футбол жамоалари иштирок этишди. Мухлисларда яхши таассуротлар қолдирган бу мусобақани таниқли футболчи мураббий, бош ҳакам Анвар Хонимқулов бошқариб борди.
-Бу мусобақани ўтказишдан асосий мақсад, - дейди мусобақа бош ҳаками Анвар Хонимқулов, - ёшлар ўртасида спортнинг футбол турини кенг тарғиб қилиш, уларнинг соғлом ва бақувват бўлиб вояга етишларига муносиб ҳисса қўшишдан иборатдир.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ва энг яхши футболчиларга “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, ”Энг яхши ярим ҳимоячи”, “Энг яхши ҳужумчи“ номинациялари бўйича ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари берилди. Совғаларни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Кексалар ва фахрийлар бўйича раиси ўринбосари Абдуқаюм Қўшбоқов мухлисларнинг қизғин олқиши остида тантанали равишда топширди.
Раббим ҲОТАМОВ.