8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами арафасидда туманимиз мактабларида турли йилларда ёш авлодга таълим-тарбия берган нуроний онахон ўқитувчи-устозларга “ТАНҲО” ошхонасида тўкин дастурхон ёзилди.
Таълим фидойиси бўлган 50 нафар онахон – қадрдонлар байрам муносабати билан мириқиб дилдан суҳбатлашдилар. Туман халқ таълими мудири Замира Алиқулова байрам иштирокчиси бўлган онахон устоз- муаллималарни сўлим баҳорнинг дастлабки байрами - Халқаро хотин-қизлар куни - 8 март байрами билан қизғин табриклади.

Тадбир давомида сўзга чиққан 55-мактаб директори Раъно Ҳакимова, нуроний ва фахрий ўқитувчилардан Муҳаббат Ҳамидова, Бувраҳима Йўлдошева, Бувойша Жўрақулова, Хадича Тоштемировалар тадбир иштирокчиларини хотин-қизлар байрами билан қизғин табрикладилар.
-Таълим соҳасининг биз кекса авлод вакилларига кўрсатилган бу баҳорий эъзоздан ниҳоятда хурсанд бўлдик, - дейди нуроний ўқитувчи онахонлардан бири Бувойша Жўрақулова. - Ташкилотчиларга тадбир иштирокчилари номидан катта миннатдорчилик билдирамиз.
Тадбир давомида ҳар бир иштирокчига туман халқ таълими бўлими ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсталик байрам совғалари тантанали равишда топширилди.
Раббим ҲОТАМОВ.