Ўзбекистон халқ демократик партияси туман Кенгаши ва шу партиядан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, “Сам.Антеп.Гилам” масъулияти чекланган жамияти ижрочи директори, Республика Ёнғоқ уюшмаси раиси Камол Абдуллаев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ва Наврўз байрами муносабати билан ўз сайлов ҳудудидаги ногирон хотин-қизлар ҳолидан хабар олди.
У Ўзбекистон халқ демократик партияси ва ўз депутатлик ваколати доирасида имконияти чекланган хотин-қизларга байрам табригини изҳор этиб, эсдалик совғаларини топширди.
Мамашариф НЕМАТОВ,
ЎзХДП туман Кенгаши
ижрочи котиби.