“БАХТ” базмгоҳида Халқаро хотин-қизлар куни - 8 Март байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Сўлим баҳор нафаси уфуриб турган даврада момоларимиз, онахонларимиз, опа-сингилларимиз, қайнона-келинлар, меҳнат фахрийларидан иборат аёлларимиз байрам кайфиятида, лабларида илиқ табассум билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуришди.
400 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этган ушбу тадбирда туман ҳокими Баҳодир Баҳромовнинг туманимиз хотин-қизларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшод Шакарбоев, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Холида Қиличевалар ҳам тадбир иштирокчиларини байрам муносабати билан самимий табрикладилар.
Туман Марказий маданият уйи хонанда ва созандаларининг баҳор ҳақидаги шўх куй ва қўшиқлари тадбир иштирокчиларини даврага чорлади. Баҳор байрами иштирокчилари мириқиб рақсга тушишди.
– Биз хотин-қизларга кўрсатилаётган бундай илтифотдан бошимиз кўкка етди, - қувонч билан Булунғур МФЙ фуқароси, меҳнат фахрийси Роза Хабибуллина.
Тадбир давомида хотин-қизларга туман ҳокимлигининг эсталик совғалари улашилди.
Ушбу тадбирга келолмаган 3 нафар 100-баҳорини қаршилаган Бешкуви МФЙ фуқароси Рухсат Раҳимова, Эсонтурди МФЙдан Улмон Қаршиева, Сарқипчоқ МФЙдан Салима Эшимоваларга, шунингдек, 19 нафар меҳнат фахрийларига, 10 нафар туғма ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалар аъзоларигага байрам совғалари уйларига элтиб топширилди.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: тадбирдан лавҳа.