2021 йил 8 январ кунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб қарор билан “Хотин-қизлар муаммоларини «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича” вақтинчалик тартиб тасдиқланди.
Мазкур вақтинчалик тартибнинг 4-бандига кўра Ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган, шу жумладан, меҳнат қилиш қобилиятини қисман йўқотган, бироқ ишлаш иштиёқи бўлган хотин-қизлар);
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган, қўшимча моддий ёрдамга муҳтожлар);
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнатга қобилиятсиз, ўзгалар парваришига муҳтожлар);
уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнат қилиш қобилиятини бутунлай йўқотган, ёлғиз яшайдиган, уй-жойини таъмирлаш имконияти бўлмаганлар);
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар (маъмурий бинолар, ертўлалар ва истиқомат қилиш мақсадларига мўлжалланмаган бошқа биноларда ёлғиз ёки оила аъзолари билан биргаликда яшаётган, шунингдек, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган ҳолда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар);
қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли даромад манбаига эга бўлмаганлар);
ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар (ҳуқуқий маслаҳат олиш истагида бўлган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаат қилганлар);
психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).
Вақтинчалик тартибнинг 4-банди айнан қайси тоифадаги аёлларни темир дафтарга киритиш бўйича ҳуқуқий асос ҳисобланади ва бу бандда темир дафтарга киритилиши лозим бўлган ҳимояга мухтожлик руйхати аниқ белгиланган.
Бундан ташқари вақтинчалик тартибнинг 5-бандида Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини ўрганиш тартиби ҳам белгиланган бўлиб мазкур бандга кўра хар бир маҳаллада секторлар ишчи гурухлари, фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаолларидан иборат таркибда хар ярим йилликнинг биринчи 15 кунида уйма-уй юриш, мурожаатларини ўрганиш ва анкета сўровномалар орқали аниқлашлик лозим бўлади.
Шу жараёнларда аниқланган муаммолар секторлар штаблари котиблари ва фуқаролар йиғини ходимлари томонидан хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига 3 кундан ошмаган муддатда киритилади.
Тулдирилган анкеталар эса сектор рахбарлари ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғига тўлдирилган кундан бошлаб 1 кун муддатда тақдим этилади.
Сектор рахбари ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи эса 3 кундан ошмаган муддатда индивидуал анкеталарни кўриб чиқиб таҳлил ўтказиш орқали аёлларни ижтимоий ҳимояга мухтожлик даражасини аниқлайди.
Шундан сўнг 7 кундан ошмаган муддатда «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» лойиҳаси тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашига тасдиқлаш учун киритилади ва Кенгаш томонидан тасдиқлангач ижрога қаратилади.

Ғайрат ЯКУБОВ
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи.
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи.