Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманда ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Бунда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини кучайтириш, коллежларни битирувчи қизларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка кенг жалб этиш, оила асосларини янада мустаҳкамлаш асосий вазифалардир. Бу ишларни амалга оширишда туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси зиммасидаги вазифа ниҳоятда салмоқлидир.
Яқинда ўз аризасига мувофиқ туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Шокира Пардаева вазифасидан озод этилди. Холида Қиличева туман хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасига сайланди.
Янги раис сайланишига бағишланган йиғилишда “Мингчинор” МФЙ раиси С. Аллаёрова, туман ФҲДЁ мудираси М. Муртазаева, туман хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Аёллар маслаҳат маркази” ҳуқуқшуноси Г. Мусаевалар сўзга чиқишиб, хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини янада жонлантириш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Маҳбуба ҚУРБОНОВА,
туман хотин-қизлар қўмитаси
бош мутахассиси.