2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Булунғур туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида
Туманда жами аҳоли сони 186.999 нафар бўлиб, шундан 91.499 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Туманда жами оилалар сони 41261 та, шундан ёш оилалар сони 10011 тани ташкил этади.
Туманда жорий йилнинг январь-июнь ойларида Бандликка кўмаклашиш маркази орқали 741 нафар хотин-қизлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб, бандлиги таъминланган, 23 нафар хотин-қизлар ишсиз деб эътироф этилиб, мақбул иш топиш имкони бўлмаган хотин-қизларга ишсизлик нафақаси тайинланган, 16 нафар хотин-қизлар қайта касбга ўқитилган. Шунингдек:
- боқувчисини йўқотган хотин-қизлар - 393 нафар;
- ногиронлиги бор хотин-қизлар - 497 нафар;
- ногирон фарзанди бор хотин-қизлар - 282 нафар;
- ишсиз хотин-қизлар 226 нафарни ташкил этади.
Пилла етиштириш мавсумига мавсумий ишчи сифатида 17 нафар хотин-қизлар жалб қилинди. Шунингдек "BULUNGUR-SANDVIK AGROFIRMA" ОАЖда 129+30 нафар хотин-қизларнинг “Мароқанд-сифат” МЧЖда 136 нафар, мактабгача таълим ташкилотларида 59 нафар, туман Тиббиёт бирлашмасида 31 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 31 нафар хотин-қизларга субсидиялар ажратилган.
Шу жумладан, туманда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастурининг бажарилиши юзасидан ногиронлиги бор, оғир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 10 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар биригатикув машиналари берилиши режалаштирилди.
Хотин-қизлар ўртасида хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизларнинг ижтимоий реаблитацияси ва мослашиши бўйичачора-тадбирларни амалга оширишда давлаторганлари ва фуқаролик жамияти институти билан яқин ҳамкорликни таъминлашборасида Булунғур туман ИИБ томонидан такдим этилган 13 нафар пробация гуруҳи ҳисобида турган, назорат остидагихотин-кизларнинг манзилли рўйхати асосида мониторинг ўтказилиб, 1 нафарининг бандлиги таъминланган, 2 нафари2 ёшгача бола парваришида эканлиги, 1 нафари соғлиғи тўғри келмаслиги сабабли таклиф килинган иш ўринини рад қилган, 1 нафари уй-жой билан таъминланди. Қолган 8 нафарининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Таҳлилларга кўра хотин-қизлар ўртасида 4 нафар ўз жонига суиқасд ва
2 нафари ўз жонига қасд қилиш ҳолати содир бўлган.
Ёлғиз оналар кўрсаткичи йил бошидан буён 38 нафарни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 тага, оталикни белгилаш кўрсаткичи 79 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 тага камайган, никоҳдан ажралиш ҳолати 64 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 2 тага камайган.
Давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ишларини ташкил этиш (амалга оширилган ишлар) Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 402-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 23 июнда 01-07/1-1400-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 1-сонли баёни ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 2020 йилнинг 25 июндаги 7-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Булунғур туманида 151 нафар қизлар ҳужжатлари қабул қилиниб, улардан 148 нафари мезонларда кўрсатилган талабларга мувофиқ деб топилиб, тавсиянома олишига тавсия берилди. Бу бўйича туманга 5 та квота ажратилган.
Жорий йил давомида 20 нафар оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларни Вазирлар Маҳкамасининг 285-сонли қарори асосида уй-жой билан таъминлаш режалаштирилди.
Республика хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоатфонди маблағлари ҳисобидан келгусида кредит ажратилиши белгиланган бўлиб, шу кунгақадар 36 нафар кредит олиш истагини билдирган хотин-қизлар рўйхатлари шакллантирилган.
Бу каби ишларнинг барчаси хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ва мавқеини янада мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш ҳисобига жамият равнақига қўшадиган ҳиссаларини кўпайтиришни кўзлайди.