Янги йил барчага қувонч бахш этадиган қутлуғ байрам. Байрам арафасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларини қутлаб, “Президент совғалари” топшириш яхши анъанага айланган.
“Наврўз” ошхонасида тумандаги 100 нафардан ортиқ кам таъминланган оилалар фарзандларига байрам дастурхони ёзилиб, туман ҳокими Б. Баҳромов уларни қизғин табриклади. “Диёр” ўйингоҳида болажонларга “Президент совғалари” тантанали равишда топширилди. Дилбар қўшиқлар, мазмундор шеърлар, шўх рақслар барчага байрамона кайфият уларшди.
* * *
Байрам арафасида туманда кўплаб объектлар тантанали равишда фойдаланишга топширилди.