Наврўз айёми арафасида туман Тиббиёт бирлашмасининг терапия ва гинекология бўлимлари учун мўлжалланган икки қаватли янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бинонинг тантанали очилиш маросимини туман ҳокими Баҳодир Баҳромов кириш сўзи билан очиб, фойдаланишга топширилаётган янги тиббий бино туманимиз аҳолисининг саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш мақсадида қурилганлиги,шифокорлар ҳам қулай иш шароитига эга бўлишганлиги, бино қисқа фурсатларда фойдаланишга топширилганлиги билан қутлади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Абдулла Абиев тантана иштирокчиларини барча қулайликларга эга бўлган, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан тўла жиҳозланган янги тиббиёт маскани фойдаланишга топшириаётганлиги билан қутлади. У бино қурилишида жонбозлик кўрсатиб, қиш-қировли кунларда ҳам тинмай фидокорона меҳнат қилган Эркин Толибов бошчилигидаги “Толиб бобо” хусусий корхонаси қурувчиларига катта миннатдорчилик билдирди.
Жами 3 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланиб фойдаланишга топширилган бинода 60 ўринли терапия, 30 ўринли гинекология, шунингдек, зарарсизлантириш бўлимлари, физиотерапия хонаси ва мажлислар зали жойлашган. Терапия бўлимида 25 ўринли кардиология бўлими ҳам мавжуд бўлиб, ҳар бир бемоорлар уун қўшимча қулайликлар яратилган. Шунингдек, ушбу бўлимларда олий тоифали, малакали кардиолог, невропаталог, терапевт ва акушер-гинеколог шифокорлар беморларга тиббий хизматлар кўрсатишади.
Тўлқин НУРАЛИЕВ.