Деҳқонобод МФЙ марказидаги 45-умумтаълим мактабида халқимизнинг ардоқли, севимли шоираси, сўлим баҳор куйчиси Зулфияхоним туғилган кунининг 106 йиллиги муносабати билан “Биз Зулфияхоним қизларимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Мактаб кутубхонаси мудири Жуманиёз Ҳасановнинг ташаббуси билан ўтказилган бу тадбирда иқтидорли ўқувчилардан Руҳшона Ҳазратқулова, Меҳрибону Эргашева, Ўғилой Набиева, Умида Эргашева, Шаҳзода Ўроқбоева, Муниса Абдуҳакимова, Дилрабо Насриддинова, Ирода Раҳматовалар шоира Зулфиянинг она Ватан, баҳор, муҳаббат ҳақидаги шеърларини мароқ билан ўқиб беришди.
Саҳна кўринишларида Зулфиянинг ҳаёти ҳақида қизиқарли воқеаларни намойиш этдилар. Мактаб ўқувчилари иштирокидаги бу тадбир иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.
Шаҳзода ЎРОҚБОЕВА,
45-мактаб ўқувчиси.