ЛИБОС ҲАМ ТАРБИЯ ВОСИТАСИ
Эрганакли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 35-умумтаълим мактабида 9,10,11-синф ўқувчи қизлари ўртасида «Бувижоним кийган либослар» мавзусида тадбир ўтказилди . Тадбирда Эрганакли маҳалла фаоллари, 35-мактаб ўқитувчилари ва ўқувчи қизлари иштирок этдилар. Мактаб бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Исаева тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди ва буюк тарихий шахслар - шоира Нодирабегим, озодлик курашчиси Тўмарис, ақл- заковат эгаси Бибимхоним кийган либослар ва уларнинг латофати ҳақида гапирди.
Тадбирда 10 нафар ўқувчи қизлар бувижонлар киядиган либосларни намойиш этдилар. Бу либосларда шарқона ибо-ҳаё, нафислик ва жозибадорлик акс этганлиги намаён бўлди.
Бугунги кунда «Оммавий маданият» орқали кириб келаётган турли хил либослар бизнинг ўзбек қизларимиз учун хос ва мос эмас. Биз ҳар бир либосларимизни бувижонларимиз бисотларидаги шарқона латофат билан тикилган либосларидан андоза олиб, замонавий кўринишда тикиб кийишимиз, шарқона кўринишимизни асло йўқотмаслигимиз зарур. Тадбирда ана шу мавзу ёшлар онгига сингдирилди.
Мақсуда СОАТОВА,
Эрганакли МФЙ хотин-кизлар
билан ишлаш ва оилаларда
маьнавий-ахлоқий тарбия бўйича мутахассис.