Бугун 5 март куни шаҳримиздаги “Ором” базмгоҳида 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда туманимизнинг нуроний онахонлари, меҳнат фахрийлари, фаол хотин-қизларимиз ҳамда “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”дан чиқарилган, эндиликда доимий иш билан банд бўлган хотин-қизларимиздан бир гуруҳи иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Б. Баҳрамов иштирокчиларни байрам билан қутлади. Туман маданият маркази хонанда ва созандалари томонидан ижро этилган баҳор ва аёлларимизни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари ҳамда рақслари тадбир иштирокчиларини хушнуд этди.
Туман ҳокимлиги томонидан тадбир иштирокчиларининг барчасига гуллар ва совғалар улашилди.