“Халқаро ногиронлар куни”га бағишланган тадбир “Садаф” базмгоҳида бўлиб ўтди. Байрамона безатилган тўкин дастурхон атрофида 200 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар бир пиёла чой устида ширин суҳбат қуришди.
Тадбир иштиокчиларини туман ҳокими Баҳодир Баҳромов қизғин табриклади. Шунингдек, бир гуруҳ ногиронларга туман Тиббиёт бирлашмаси, ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлар кўмагида ногиронлик аравачалари, ҳасса-таёқ, эшитиш мосламалари ва совғалар берилди.
Тадбир давомида туман марказий маданият уйи хонанда ва созандалари ижро этган куй ва қўшиқлар, дилбар рақслар иштирокчиларга хуш кайфият бахшди.
* * *
8-сонли махсус мактабгача таълим муассасасида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда имконияти чекланган болалар тарбиячилар ёрдамида ўрганган шеъларини, қўшиқларини айтишиб рақсга тушишди.
Тадбир давомида болажонларга туман ҳокимлиги, туман мактабгача таълим бўлими ва ҳомий ташкилотларнинг совғалари топширилди.
Раббим ҲОТАМОВ.