Давлатимизнинг келажаги, тараққиёти, равнақи билан боғлик бўлган улуғвор вазифаларнинг амалга оширилишида муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан 2017 йил 8 августда қабул қилинган “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори сўзсиз дастуруламал вазифасини ўтаётганлиги халқимиз томонидан қизғин эътироф этилмоқда. Қарорга мувофиқ вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 августдаги 429-Қ-сонли ва туман ҳокимининг 2017 йил 12 августдаги 1264-Қ сонли қарори қабул қилинган. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш схемасига мувофиқ “маҳалла - туман (шаҳар) - вилоят - республика” тамойилига кўра амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилганлиги аҳамиятлидир.
2017 йил август ойида туманимиз худуди ҳам тўртта секторга бўлинди. Туман ҳокимиқарори билан туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими, туман давлат Солиқ инспекцияси бошлиқлари ташкил этилган секторларга раҳбар этиб тайинланди. Секторларга кирувчи маҳаллалар рўйхати шакллантирилди. Ҳар бир секторга 52 нафардан давлат идоралари, корхона ва ташкилотлар, жамоат ташкилотларидан жами 210 нафар вакиллар биркитилди. Шунингдек, маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашга аъзо жамоат ташкилотлари вакиллари орасидан ҳар бир секторкесимида жамоатчилик назорати гуруҳлари ташкил этилди. Қолаверса, маҳаллаларда аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳар тарафлама чуқур ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш мақсадида, шунингдек, туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.
Секторлар кесимида 2018 йил мобайнида қандай ишлар амалга оширилди? Туманимизда ташкил этилган секторлар фаолияти шу куннинг юксак талаблари даражасида ташкил этилганми? Секторлар ҳудудидаги, яъни маҳаллалардаги ечимини кутаётган муаммолар, камчиликлар, тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омиллар нималардан иборат? Фуқароларимизнинг талаб ва эҳтиёжларини қондириш, амалга ошириш борасида қандай ишлар амалга ошириляпти? Журналист Холбой ҚОСИМОВнинг сектор раҳбарлари - туман ҳокими Баходир БАҲРОМОВ, туман прокурори Азизбек АБДУРАҲМОНОВ, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Иброҳим ДОНИЁРОВ, туман давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Келдиёр ТЕНГЛАШЕВлар билан қилган давра суҳбати шу каби долзарб муаммоларга бағишланди.
Баходир БАҲРОМОВ, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари:
- Туманимизда ташкил этилган секторлар зиммасига жуда катта масъулиятли вазифалар юклатилган албатта. Мен туман ҳокими сифатида аввало, барча секторлар учун хос бўлган айрим жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Айни пайтда туманда 55 та маҳалла фаолият кўрсатяпти. Хонадонлар сони 30000 га яқинни ташкил этади. Шунингдек, 38168 та оилалар бўлиб, уларда жами 180 мингдан кўпроқ аҳоли истиқомат қилади. Секторларимиз ўз ҳудудларидаги зарур шарт-шароитларга эга бўлган объект-ларда штабларига эга (маҳаллада, мактабда, коллежда). Штабларимизда кундалик эҳ-тиёжимиз учун зарур бўлган иш қуролари - компьютерлар, планшет, ноутбук, фотоаппарат ва бошқа техника воситалари мавжуд. Планшетларга ягона электрон дастури ўрнатилган бўлиб, улар марказлаштирилган ҳолда тарқатилади. Штабда кунлик, ҳафталик қилинган ишлар сарҳисоб қилинади ва ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар бўйича чора-тадбирлар белгиланади. Барча секторлар раҳбарлари томонидан уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиш ҳамда ўз ҳудудини йил давомида тўлиқ айланиб чиқишни назарда тутувчи туман ҳокими томонидан тасдиқланган жадваллар тузилган. Жадвалда сектор аъзолари қайси маҳалла ва объектларга бориши аниқ белгилаб қўйилган. Бу жадвал маҳаллалар раисларида ҳам мавжуд. Бундан ташқари, уйма-уй юриш дафтари ҳам юритилган. Уйма-уй юриш дафтари сектор раҳбарида сақланади, унда сектор аъзоларининг ҳар бир уйга ва объектга борганлиги кўрсатилади. Ҳар бир чоракда сектор ўз фаолиятини бошлашдан олдин тўлиқ таркибда йиғилиш ўтказиб, ҳудуднинг хусусияти ва сектор аъзоларининг мутахассисликларига қараб улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди. Бундан ташқари, сектор раҳбари ўз худудига бириктирилган масъул мансабдор шахс сифатида сенатор ва Қонунчилик палатаси депутати билан ишчи алоқаларини ўрнатади.
Секторларимиз ҳудудида муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Кунлик амалга оширилган ишларимиз самараси – “уйма-уй юриш дафтари” тўлдирилиб борилади. Ушбу дафтарга “аввалги” ва “кейинги” холатларни акс эттирувчи турли хил расмлар илова қилиб борилади. Секторлар фаолияти ижросини таъминлаш мақсадида шу кунга қадар тумандаги 29 мингга яқин хонадонларга 2 маротабадан тўлиқ кириб чиққанимизда уларда 2000 дан ортиқ камчилик ва муаммолар аниқланди. Аниқланган муаммоларнинг 1600 таси ўрганиш давомида жойида ҳал этилди, қолган 460 та муаммоларни ҳал этиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Шундан: 330 таси туман даражасида, 120 таси вилоят даражасида ҳал этилиши белгилаб олинди.10 га яқин муаммоларимиз эса Республика миқёсида ҳал этилди.
Бундан ташқари, шу йил ноябр ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси Спикери ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан туманда олиб борилган ўрганишлар давомида 1315 та муаммо аниқланганлиги, уларнинг 197 таси бевосита жойида ҳал этилганлигини, қолган муаммоларни тезда бартараф этиш борасида тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига қатъий топшириқлар берилганлигини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим, деб ўйлайман. Яқинда туманимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг қўшма сессиясида бу борада кенг ва атрофлича фикр юритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинганлиги айни муддао бўлди.
1-секторимизнинг штаби “Нурли йўл” маҳалласи биносида жойлашган. Секторимиз ҳудудида 15 та (Истиқлол, Янгиқўрғон, Булунғур, Ўроқли, Чангал-1, Ниёзмат, Небўса, Булунғурариқ, Исори Ўроқли, Нурли йўл, Мингчинор, Гулзор, Эрганакли, Бўдана ва Оқтош) маҳалла фуқаролар йиғинлари жойлашган. Штабимиз давримизнинг юксакталаблари бўйича жиҳозланган. 1-сектор мисолида олиб қарайдиган бўлсак, ҳозирга қадар ҳудудимиздаги 8 мингга яқин хонадонларга 2 мартадан тўлиқ кириб чиқдик. Натижада, 560 та камчилик ва муаммолар аниқланди. Аниқланган камчилик ва муаммоларнинг 90 фоиздан кўпроғи жойида ҳал этилди. 28 та муаммоларни ҳал этиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, вилоят, 2 таси Республика миқёсида ўз ечимини топди. Ҳудудимиздаги 10 дан ортиқ ногиронларга ногиронлик аравачаси, қўлтиқ таёқлар, эшитиш мосламалари, ҳассалар олиб берилди. 20 дан ортиқ фуқаролар бепул дори-дармонлар билан таъминланди. 44 нафар фуқаронинг ишламаётганлиги аниқланиб, бугунги кунда уларнинг 30 нафардан ортиҚини иш билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилди. Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, парран-дачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолиятларини ривожлантиришбўйича кредит муаммоларини ҳал қилиб бердик.
“Мингчинор” ҳудудидаги “Ёшлар боғи”ни замонавий архитектура талаблари асосида қуриш ишлари олиб бориляпти. Сектор ҳудудидаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғини фуқароларининг суюлтирилган газ баллонларига бўлган талабларини қондириш мақсадида уларга 1000 га яқин газ баллонлари олиб берилди. Шунингдек, мавжуд маҳаллалар ҳудудларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чора-тадбирлари кўриляпти.
Аҳолига тиббиёт, савдо, маиший хизмат, транспорт хизмати кўрсатиш борасида ҳам бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бугунги кунда бу саъй-ҳаракатларимиз ўз самарасини бермоқда. 2018 йилнинг сентябр ойида Самарқанд вилоят ҳокимининг жамоатчилик назорати гуруҳи томонидан тумандаги аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича ўрганиш ўтказилди. Ўрганишда жами 553 та муаммо аниқланди. Аниқланган муаммолар-дан 546 таси ижобий ҳал этилди. Қолган 7 таси ижро муддати узайтирилганлиги, асосан маблағ масаласи билан боғлиқ муаммолардан иборатлиги маълум бўлди.
МФЙлар ҳудудларида жиноятчиликнинг олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, ижтимоий вазиятни барқарорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича ўтказилган сайёр қабуллар ва ҳафтанинг пайшанба кунларида мактабларда ва бошқа ташкилотларда вояга етмаган ёшлар, хотин-қизлар, айниқса, ёшлар ва ёш қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, хотин-қизлар томонидан ва уларга нисбатан содир этилган жиноятлар, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари, шунингдек, оила-турмуш, ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликлар, эрта турмушга бериш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида жиноятчиликни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 тага камайтиришга эришилди.
1-сектор ҳудудига бириктирилган 15 та маҳаллаларда 2018 йил давомида ҳафтанинг жума кунлари режа-жадвалга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Булунғур туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Саипов билан биргаликда 57 та сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабулларда фуқаролар томонидан соҳалар кесимида жами 42 та аҳолини қийнаётган муаммолар бўйича мурожаатлар ва таклифлар билдирилди. Ушбу мурожаат ва таклифлар юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотларга хат билан мурожаат қилинди ҳамда 40 та муаммо ва таклифларнинг ижроси ижобий ҳал қилинди. 2 та таклиф (трансформаторларни янгисига алмаштириш) вилоят билан боғлиқ бўлганлиги сабабли бу муаммоларни ижобий ҳал этиш чора-тадбирлари кўриляпти.
Азизбек АБДУРАҲМОНОВ, туман прокурори, 2-сектор раҳбари:
- Бизнинг 2-сектор ҳудудида 14 та (А.Темур, Меҳржон, Килдон, Кичиккилдон, Сариқипчоқ, Сайилтепа, Деҳқонобод, Мирзаариқ, Элобод, Саховат, Эсонтурди, Каттақишлоқ-1, Қирқшоди ва Каптархона) маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Сектор ҳудудидаги Саноат коллежининг биносида штаб ташкил этилган. “Йўл харитаси” доира-сида 2018 йил давомида жами 7560 та хонадон ўрганилиб, 500 га яқинмуаммолар аниқланиб, назоратга олинган. Шундан Республика даражасида 1 та, вилоят миқёсида 26 та ва туман даражасида 473 та муаммолар ўз ечимини топмоқда. Бундан ташқари, вилоят ва Республика даражасида ечилиши назарда тутилган муаммолар белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотларга йўналтирилган.
Секторимиз ҳудудида 10254 та оила мавжуд бўлиб, жами 46750 киши истиқомат қилади. Шунингдек, ҳудудимиздаги маҳаллаларда 17 та умумтаълим мактаблари, 5 та мактабгача таълим муассасалари, 12 та соғлиқни сақлаш муссасалари, 3 та касб-ҳунар коллежлари жойлашган. Менинг раҳбарлигимда бириктирилган вакилларимиз биринчи навбатда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз, нотинч, жиноят содир этилган, аъзолари ўз жонига қасд ва суиқасд қилган, диний экстремистик оқим аъзолари сифатида рўйхатга олинган, ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар, аъзолари ишсиз, уюшмаган ёшлар мавжуд бўлган, шунингдек, уй-жой билан таъминлашга муҳтож бўлган оилаларнинг турмуш шароитларини кенг ва атрофлича ўрганишга астойдил ҳаракат қилишяпти. Ушбу оилаларнинг рўйхатлари сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашлари томонидан шакллантирилиб ва мунтазам равишда янгиланиб борилмоқда. Бундан ташқари, суд, ФЎДЁ, маҳалла фуқаролар йиғинлариниг Яраштириш комиссияларига ажралиш масаласини кўриб чиқиш учун ариза берган оилалардаги муҳит, шарт-шароитлар, сабаблар алоҳида, кенг ва атрофлича ўрганиляпти ҳамда уларнинг ажралиб кетмасликлари учун амалдаги қонунлардоирасида зарур йўл-йўриқлар кўрсатиляпти. Хонадонлар шароитларини ўрганиш жараёнида 10 нафарга яқин мана шундай оилаларни яраштиришга муваффақ бўлдик.
Шунингдек, мавжуд маҳаллалар ҳудудларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, эскирган трансформатор ҳамда симёғочларни алмаштириш бўйича ҳам бизга ёзма ҳамда оғзаки мурожаатлар тушяпти. Бу муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўриляпти. Аҳолига тиббиёт, савдо, маиший хизмат, сервис, транспорт хизмати кўрсатиш борасида ҳам бир мунча ижобий ишлар амалга ошириляпти. Бу борада бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бугунги кунда мана шу хайрли ишларни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз. Айни пайтда ҳудудимиздаги 11 та маҳаллада умумий узунлиги 26,5 километр ҳажмдаги ички йўллар жорий ва капитал таъмирдан чиқарилди.
Туман соғлиқни сақлаш муассасаларининг самарали фаолият кўрсатаётганлиги боис бирмунча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бугунга қадар 20 нафарга яқин тиббий ёрдамга муҳтожфуқаролар туман Тиббиёт бирлашмасига аравача, эшитиш мосламаси ҳамда ҳасса олиш бўйича мурожаат қилганликлари қайд этилиб, текшириш кунига қадар улар аравача, эшитиш мосламаси ҳамда ҳасса билан таъминланган. Шунингдек, КТМПда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган. 2018 йил мобайнида секторимиз ҳудудидаги вақтинча ишламаётган 30 нафардан ортиқ ёшлар Мароқанд сифат МЧЖ, Булунғур ТТБ, таълим муассасаларига, МТМларга ва бошқа корхоналаргаишга жойлаштирилди.
“Эсонтурди” маҳалласидаги Ўтаб, Янгибеш, Янгиобод, Эсонтурди, Омонтурди, “Элобод” маҳалласининг Чангал, Чангалпаён, “Мирзаариқ” маҳалласидаги Мўғол, Чангал, “Деҳқонобод” маҳалласидаги Чангал, “Каттақишлоқ-1” маҳалласидаги Мирзабоши, “Саховат” маҳалласидаги Қум, “Сайилтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тепа, Тинчлик ва Равот, “Кичик Килдон” маҳалласи ҳудудидаги Юқори қишлоқ, “Килдон” маҳалласидаги Килдон қишлоқларидаги ички йўллар ҳамда Амур Темур маҳалласидаги Ойқор, Фозил Йўлдош, Абдулла Қодирий кўчаларидаги жами 3 километрдан ортиқ узунликдаги ички йўллар таъмирланди. Бундан ташқари, “Мехржон” маҳалласидаги Фаробий, Оқтепа кўчаларидаги жами 2 километр узунликдаги ички йўллар ҳам туман ҳокимлиги ёрдамида, қолаверса ҳомийлар, маҳалла аҳли томонидан таъмирланиб асфальт қилинди. Бетон асфальт билан қопланиши сўралган кўчалар юзасидан ўрганиш далолатномалари тузилиб, Республика “Йўл харитаси”га киритиш учун тақдим этилди. Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этишборасидаги муаммолар ҳам 2018 йилги“Йўл харитаси”га киритилганлиги боис, бу борада ҳам бирмунча ижобий ишлар амалга оширилди.
Иброҳим ДОНИЁРОВ, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник, 3-сектор раҳбари:
3-сектор ҳудудида 13 та (Дўстлик, Нав-баҳор, Гулистон, Каттақишлоқ, Олмазор, ўўбдин, Лалмикор, Янгиариқ, Янгиобод, Бешқўтон, Мингтепа, Боғбон ва Соҳибкор) маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, штабимиз Миллий ҳунарманчилик касб-ҳунар коллежининг биносида ташкил этилган. 2018 йил учун кўзда тутилган “Йўл харитаси” доирасида жами 7154 та хонадон ўрганилиб, 515 дан ортиқ камчилик ва муаммолар аниқланиб, назоратга олинган. Шундан Республика даражасида 1 та, вилоят даражасида 20 та ва туман даражасида 494 та муаммолар ечилиши белгилаб олинганди. Вилоят ва Республика даражасида ечилиши назарда тутилган муаммолар белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотларга йўналтирилган. Туман миқ-ёсидаги муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Секторимиз худудидаги “Каттақишлоқ” МФЙда яшовчи Ў.Рўзиев, “Бешқўтон” МФЙ-да яшовчи Р.Бегимқулов, “Бешқўтон” МФЙда яшовчи М.Ишимова, “Боғбон” МФЙда яшовчи С.Равшановларногиронлик аравачасига муҳтожлиги аниқланди.Уларга аравачалар олиб берилиши чора-тадбирлари кўриляпти. “Янгиариқ” МФЙда яшовчи Аъзамов Азамат Маданият ва спрот ишлари бўлимига,”Мингтепа” МФЙда истиқомат қилувчи Умаров Элмурод “Булунгур-1” МЧЖга, “Каттакишлок” МФЙда яшовчи Ҳатамова Гулсара3-мактабга ишга жойлаштирилди.
“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Чиннигул кўчасида 0,7, Фурқат кўчасида 0,6, Чўлпон кўчасида 1,3, Бобур кўчасида 0,7, Дўланазор кўчасида 1, “Нав-баҳор” МФЙ ҳудудидаги Машраб кўчасида 0,5, Ўзбекистон 60 йиллиги кўчасида 0,8, Зебунисо кўчасида 1, Бунёдкор кўчасида 0,8, “Каттақишлоқ” МФЙдаги Каттақишлоқ кўчасида 1, Мустақиллик кўчасида 0,5, маҳалла марказидан Темирйўлчи қишлоғигача 2, “Олмазор” маҳалласидан туман марказига борувчи 3, шу йўлда жойлашган кўпирикни қайта қуриш, “Ғўбдин” маҳалласига М-39 йўлдан кирувчи 1,8, “Лалмикор” МФЙга М-39 йўлидан кириб, маҳалладагимактаб ҳудудига борувчи 2, “Янгиариқ” МФЙдаги Хатча қишлоғига туман марказидан келувчи 4, Олтибарақ қишлоғидан «Янгиобод» маҳалласигача бўлган 2, “Янгиобод” маҳалласидаги Маданият кўчасида 0,3, Абдулла Қодирий кўчасида 0,75, Боғи баланд кўчасида 0,7, Ғафур Ғулом кўчасида 0,7, Истиқлол кўчасида 2,5, Ўзбекистон кўчасида 0,12, Самарқанд кўчасида 0,15, Фурқат кўчасида 0,2 километр узунликдаги йўлларни таъмирлаш, Мингтепа” МФЙдаги Тинчлик кўчасида 0,6, маҳалла марказидан ҚВПга борувчи 0,3, Бирлик қишлоғидаги 2 километр йўлларни таъмирлаш, “Боғбон” маҳалласидаги Бот-бот қишлоғидан Юқори Бот-бот қишлоғигача бўлган 4, “Соҳибкор” МФЙдаги 1,5, Дашткиовул қишлоғидаги 1,2 километр йўлларни таъмирлаш, асфальт қилиш ҳамда тош тўкиш ишлари амалга оширилди.
Секторимизга бириктирилган вакилларимиз биринчи навбатда маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз, нотинч, илгари жиноят содир этилган, аъзолари ўз жонига суиқасд қилган, диний экстремистик оқим аъзолари сифатида рўйхатга олинган, ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар, аъзолари ишсиз, уюшмаган ёшлар мавжуд бўлган, шунингдек чин етимларга, уй-жой билан таъминлашга муҳтож бўлган оилаларнинг турмуш шароитларини кенг ва атрофлича ўрганишга астойдил ҳаракат қилишяпти. Ушбу оилаларнинг рўйхатлари сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашлари томонидан шакллантирилиб ва мунтазам равишда янгиланиб борилмоқда. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маҳалла фуқаролар йиғинлариниг Яраштириш комиссияларига ажралиш масаласини кўриб чиқиш учун ариза берган оилалардаги муҳит, шарт-шароитлар, сабаблар алоҳида кенг ва атрофлича ўрганиляпти ҳамда уларнинг ажралиб кетмасликлари учун амалдаги қонунлар доирасида зарур йўл-йўриқлар кўрсатиляпти. Хонадонлар шароитларини ўрганиш жараёнида 9 нафарга яқин мана шундай оилаларни яраштиришга муваффақ бўлдик.
Бундан ташқари, “Аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, жумладан, ногирон ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш” бўлими бўйича “Йўл харитаси”га 48 та масала киритилган бўлиб, IV чоракда бажарилиши белгиланган 11 та муаммоларнинг 8 таси ижроси таъминланиб, 3 та муаммонинг бажарилишини таъминлаш борасида чора-тадбирлар кўрилмоқда. “Мева-сабзавотчилик, чоравачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти турларини ривожлантириш” бўлими бўйича 2 та масала киритилган бўлиб, IV чоракда амалга оширилиши кўзда тутилган бу ишлар муваффақиятли адо этилди.
“Ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, йўл, электр энергияси, газ, сув ва иссиқлик таъминоти қувурларини таъмирлаш” бўлими бўйича аниқланган 15 та масаланинг IV чоракда бажарилиши белгиланган, 4 та муам-моларнинг 2 таси бўйича ижроси таъминланиб, 2 та муаммонинг бажарилишини таъминлаш борасида ишлар олиб борилмоқда. “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш бўлими”га киритилган 12 та масаладан IV чорак мабойнида амалга оширилиши кўзда тутилган 3 та масаланинг ижросини таъминлаш борасида профилактика ишлари олиб борилмоқда.
Келдиёр ТЕНГЛАШЕВ, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари:
- Ҳудудимиз 13 та (Самарқанд, Улуғбек, Чўянтепа, Чорбоғ, Хўжамазгил, Авлиё Парпи, Хўжабачча, Сулувқўрғон, Бешкуби, Зарафшон, Қўнғирот, Оқтепа ва Гулобод) маҳалла фуқаролар йиғинидан иборат. Ҳудудда жойлашган Педагогика ва спорт коллежининг биносида сектор штаби ташкил этилган ва шу куннинг юксак талаблари бўйича жиҳозланган. Яъни, компьютерлар, планшет, нусха кўчириш аппаратлари, фотоаппарат ва бошқа кўргазмали воситалар билан таъминланган.
Секторимиз ҳудудида 6780 та хонадон, 7743 та оила мавжуд бўлиб, уларда жами 39550 нафар аҳоли истиқомат қилади. Кўп қаватли уйлар сони 4 та, якка тартибдаги уйлар сони 8745 тани ташкил этади. Шунингдек, ҳудудимизда 17 та умумтаълим мактаблари, 4 та мактабгача таълим муассасалари, 7 та соғлиқни сақлаш объектлари мавжуд. Фермер хўжаликлари сони 652 та.
2018 йил учун ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” доирасида ҳамма хонадонлар ўрганилди. Натижада, 570 та муаммолар аниқланиб, назоратга олинган. Шундан Республика даражасида йўқ,вилоят миқёсида 6 та ва туман даражасидаги 564 та муаммолар ечилиши белгиланган ва бу муаммоларни ҳозирги кунда тўлиқ бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Шу йилнинг сентябр ойида Самарқанд вилоят ҳокимининг жамоатчилик назорати гуруҳи томонидан тумандаги аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича ўрганиш ўтказилди. Ўрганишда жами 446 та муаммо аниқланди. Аниқланган 446 та муаммодан437 таси ижобий ҳал этилди. Қолган 9 тасининг ижро муддати узайтирилганлиги, қолаверса маблағ масаласи билан боғлиқ муаммолардан иборат бўлганлиги учун бу борада шу кунларда тегишли ишлар олиб бориляпти. 2018 йилнинг ноябр ойида Республика ишчи гуруҳи томонидан тумандаги аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича жойларда кенг кўламли ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида жами 184 та муаммо аниқланди. Аниқланган 184 та муаммодан 140 таси ижобий ҳал этилди. Қолган 44 таси ижро муддати узайтирилганлиги, асосан маблағ масаласи билан боғлиқ муаммолардан иборат бўлганлиги учун бу муаммоларни бартараф этиш чоралари кўриляпти.
Секторимиз ҳудудидаги МФЙларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, ижтимоий вазиятни барқарорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича ўтказилган сайёр қабуллар ва ҳафтанинг пайшанба кунларида мактабларда ва бошқа ташкилотларда вояга етмаган ёшлар, хотин-қизлар, айниқса, ёшлар ва ёш қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, хотин-қизлар томонидан ва уларга нисбатан содир этилган жиноятлар, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари, шунингдек, оила-турмуши, ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг, эрта турмушга бериш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида жиноятчиликни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 тага камайтиришга эришдик.
4-сектор ҳудудидаги барча маҳаллаларда 2018 йил давомида ҳафтанинг жума кунлари режа-жадвалга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Булунғур туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Саипов билан биргаликда 37 та сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабулларда иштирок этган фуқаролар томонидан соҳалар кесимида жами 42 та аҳолини қийнаётган муаммолар бўйича мурожаатлар ва таклифлар билдирилди. Ушбу мурожаат ва таклифлар юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотларга хат билан мурожаат қилинди. Натижада 40 та муаммо ва таклифларнинг ижроси таъминланди. 2 та муаммолар (трансформаторларни янгисига алмаштириш) вилоят билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ўрганиб чиқилмоқда.
Булунғур туманининг ижтимоий муҳофазасини такомиллаштириш ва соғлиқни сақлаш муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: жами 13 та МФЙ бўйича 53 нафар кам таъминланган фуқароларга ҳомийлик ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди, 7 нафар ногиронларга ҳасса, 2 нафар ногиронларга қўлтиқтаёқ, 3 нафар ногиронларга ногиронлик аравачаси берилди. 2 нафар кам таъминланган оилаларнинг уйлари ҳомийлар ҳисобидан таъмирлаб берилди, 1 нафар кам таъминланган оиланинг фарзандларига қишга кийим-кечак, 3 нафар кам таъминланган оилаларга фуқаролик паспортлари, 1 нафар кам таъминланган оилага ҳомийлик ҳисобидан шифер олиб берилди. Бундан ташқари, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёш йигит-қизларни ишга жойлаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, маънавиятини юксалтириш борасида ҳам ибратли ишлар амалга ошириляпти, кўплаб маънавий-маърифий, профилактика тадбирлари ўткзиляпти.
Таъкидлаш жоизки, туманимизда фаолият кўрсатаётган 4 та секторда олиб борилаётган кенг кўламли эзгу ва хайрли ишлар, саъй-ҳаракатлар туман инфратузилмасини, аҳоли турмуш фаровонлигини давримизнинг юксак талаблари даражасида юксалтиришда муҳим омил бўлаётганлиги қувончлидир, албатта.