ДАВРА СУҲБАТИ
Кейинги йилларда мамлакатимизни жадал ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий жиҳатдан ривожлантириш, биринчи навбатда қишлоқ жойларда ахоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик, меҳнатсеварлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган бир қатор муҳим давлат ва худудий Дастурлар, қонун хужжатлари қабул қилинди. Сенаторлар ва депутатлар корпуси, фуқаролар йиғинлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини кенг жалб этган ҳолда, жойларда ишларнинг ҳақиқий ахволини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, халқ билан бевосида мулоқатнинг сифат жиҳатдан янги, энг муҳими самарали шаклларини жорий этиш бўйича аниқ мақсад-га йўналтирилган чора-тадбирлар натижалари мазкур Дастурлар ва ҳужжатларнинг қабул қилинишига асос бўлди.
2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, жойларда ишни ташкил этиш, биринчи навбатда, жамоатчилик олдида ҳисобот бериш шакллари ва услубларини тубдан такомиллаштириш, аҳолининг турмуш тарзи сифати ва даражасини юксалтириш, давлат органлари раҳбарларининг масъулиятсизлиги ҳолатларининг юзага келишига қатъий равишда барҳам бериш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларини ҳар тарафлама қўллаб-қуватлаш кун тартибимизда турган долзарб муаммолардан. Давлатимизнинг келажаги, тараққиёти, равнақи билан боғлик бўлган бундай улуғвор вазифаларнинг амалга оширилишида муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан 2017 йил 8 августда қабул қилинган “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устивор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори сўзсиз дастуруламал вазифасини ўтаяпти. Қарорга мувофиқ ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишинишини таъминлаш мақсадида юртимизнинг барча жойларида худудлар - вилоятлар, шаҳарлар, туманлар тўртта секторга бўлинди. Секторлар раҳбарларига ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ташкил этиш ва ҳал қилиш, шу жумладан, ахолининг энг муҳим муаммоларини бартараф этиш, уй-жой, коммунал ва йўл хўжалиги, электр энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, халқнинг арзон уй-жойларга бўлган талабини қондириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳаларидаги муаммоларнианиқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни амалга ошириш вазифалари топширилди. Шунингдек, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш схемасига мувофиқ “маҳалла - туман (шаҳар) -вилоят - республика ” тамойилига кўра амалга оширишлари қатъий белгилаб қўйилди.
Қарорга асосан 2017 йил август ойида туманимиз ҳудуди ҳам тўртта секторга бўлинди. Туман ҳокими қарори билан туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари ташкил этилган секторларга раҳбар этиб тайинланди. Секторларга кирувчи маҳаллалар рўйхати шакллантирилди. Ҳар бир секторга 52 нафардан давлат идоралари, корхона ва ташкилотлар, жамоат ташкилотларидан, жами 210 нафар вакиллар бириктирилди. Шунингдек, маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашга аъзо жамоат ташкилотлари вакиллари орасидан ҳар бир сектор кесимида жамоатчилик назорати гуруҳлари ташкил этилди. Қолаверса, маҳаллаларда аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳар тарафлама чуқур ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш мақсадида, шунингдек, туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқилди. Туманимизда ташкил этилган секторлар фаолияти шу куннинг юксак талаблари даражасида ташкил этилганми? Секторлар ҳудудидаги, яъни маҳаллалардаги ечимини кутаётган муаммолар, камчиликлар, тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омиллар нималардан иборат? Фуқароларимизнинг талаб ва эҳтиёжларини қондириш, амалга ошириш борасида қандай ишлар амалга ошириляпти? Журналист Холбой ҚОСИМОВнинг сектор раҳбарлари - туман ҳокими БаҳодирБАҲРОМОВ, туман прокурори Учқун БУТУНОВ, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Шуҳрат БУРХОНОВ, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Келдиёр ТЕНГЛАШЕВлар билан қилган давра суҳбати мана шу долзарб масалаларга бағишланди.
Баҳодир БАҲРОМОВ, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари:
- Секторлар зиммасига жуда катта масъулиятли ва шу билан бирга шарафли вазифалар юклатилган албатта. Мен туман ҳокими сифатида энг аввало барча секторлар учун хос бўлган айрим жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Айни пайтда туманда 55 та маҳалла фаолият кўрсатяпти. Хонадонлар сони 28389 тани ташкил этади. Шунингдек, 37297 та оилалар бўлиб, уларда 177 мингдан кўпроқ аҳоли истиқомат қилади. Секторларимиз ўз ҳудудларидаги зарур шарт-шароитларга эга бўлган объектларда (маҳалла, коллежларда) штабларига эга Бу ерда кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган жиҳозлар - компьютерлар, планшет, ноутбук, нусха кўчириш аппаратлари, фотоаппарат ва бошқа кўргазмали воситалар мавжуд. Планшетларга ягона электрон дастури ўрнатилган бўлиб, улар марказлаштирилган ҳолда тарқатилади. Штабда кунлик, ҳафталик амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинади ва ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар бўйича чора-тадбирлар белгиланади. Барча секторлар раҳбарлари томонидан уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиш ҳамда ўз ҳудудини бир чорак давомида тўлиқ айланиб чиқишни назарда тутувчи тасдиқланган жадваллар тузилган. Жадвалда сектор аъзолари қайси маҳалла ва объектларга бориши аниқ белгилаб қўйилган. Бу жадвал маҳаллалар раисларида ҳам мавжуд
Секторимиз ҳудудида муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Кунлик амалга оширилган ишларимиз самараси – “Уйма-уй юриш дафтари”да тўлдирилиб борилади. Ушбу дафтарга “аввалги”ва “кейинги” ҳолатларни акс эттирувчи турли хил расмлар илова қилиб борилади. Секторлар фаолияти ижросини таъминлаш мақсадида шу кунга қадар тумандаги 28 мингдан ортиқ хонадонларга 2 маротабадан тўлиқ кириб чиққанимизда уларда 2450 га яқин камчилик ва муаммолар аниқланди. Аниқланган муаммоларнинг 85,4 фоизи ўша жойнинг ўзида ҳал этилди. Қолган 385 та муаммоларни ҳал этиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Шундан 33,7 фоизи туман кесимида, 41,1 фоизи вилоят, 25,1 фоизи Республика миқёсида, яъни вазирликлар томонидан ҳал этилди. 2017-2018 йилнинг биринчи чорагида 20 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз, уй-жойга муҳтож фуқаролар ҳамда иккинчи гуруҳ ногиронларига “Ғўбдин” массивидан арзонлаштирилган уйлар берилди. Дастлабки тўловлари туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан ҳал этиб берилди. 6 нафар фуқаролар уйларига кўчиб ўтиб, жойлашишди.
Секторимиз штаби “Нурли йўл” маҳалласи биносида жойлашган. 1-сектор мисолида олиб қарайдиган бўлсак, ҳозирга қадар ҳудудимиздаги 7772 та хонадонларга 2 мартадан тўлиқ кириб чиқдик. Аниқланган 1000 дан ортиқ камчилик ва муаммоларнинг 90 фоиздан кўпроғи жойида ҳал этилди. 102 та муаммоларни ҳал этиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, вилоят, Республика миқёсида ўз ечимини топди. Ҳудудимиздаги 10 га яқинногиронларга ногиронлик аравачаси, қўлтиқ таёқлар, эшитиш мосламалари олиб берилди. 10 дан ортиқ фуқаролар бепул дори-дармонлар билан таъминланди. 44 нафар фуқаронинг ишламаётганлиги аниқланиб, бугунги кунда уларнинг 30 нафардан ортиғини иш билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилди. Мева- сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолиятларини ривожлантириш бўйича кредит олиш масалаларини ҳал қилиб бердик. ”Мингчинор” ҳудудидаги “Ёшлар боғи”ни замонавий архитектура талаблари асосида қуриш ишлари бошлаб юборилди. Сектор ҳудудидаги 12 та маҳалла фуқаролар йиғини фуқароларининг суюлтирилган газ баллонларига бўлган талабларини қондириш мақсадида уларга813 та газ баллонлари олиб берилди. Шунингдек, мавжуд маҳаллалар ҳудудларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чора-тадбирлари кўриляпти. Аҳолига тиббиёт, савдо, маиший, транспорт хизмати кўрсатиш борасида ҳам бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бугунги кунда бу саъй-ҳаракатларимиз ўз самарасини бермоқда.
Учқун БУТУНОВ, туман прокурори, 2-сектор раҳбари:
- Штабимиз Килдон қўрғонида,Саноат касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган. Секторимиз ҳудудида 14 та маҳалла, 7560 та хонадон, 10254 та оила мавжуд бўлиб, жами 46750 киши истиқомат қилади. Шунингдек, ҳудудимиздаги маҳаллаларда 17 та умумтаълим мактаблари, 5 та мактабгача таълим, 12 та соғлиқни сақлаш муссасалари, 3 та касб-ҳунар коллежлари жойлашган. Менинг раҳбарлигимда ҳудудимизга бириктирилган вакиллар биринчи навбатда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз, нотинч, жиноят содир этилган, аъзолари ўз жонига қасд ва суиқасд қилган, диний экстремистик оқим аъзолари сифатида рўйхатга олинган, ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турганвояга етмаганлар, аъзолари ишсиз бўлган, уюшмаган ёшлар мавжуд бўлган, шунингдек, уй-жой билан таъминлашга муҳтож бўлган оилаларнинг турмуш шароитларини кенг ва атрофлича ўрганишга астойдил ҳаракат қилишяпти. Ушбу оилаларнинг рўйхатлари сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашлари томонидан шакллантирилиб, мунтазам равишда янгиланиб борилмоқда. Бундан ташқари, суд, ФҲДЁ, маҳалла фуқаролар йиғинлариниг “Яраштириш комиссиялари”га ажралиш масаласини кўриб чиқиш учун ариза берган оилалардаги муҳит, шарт-шароитлар, сабаблар алоҳида, кенг ва атрофлича ўрганиляпти ҳамда уларнинг ажралиб кетмасликлари учун амалдаги қонунлар доирасида зарур йўл-йўриқлар кўрсатиляпти. Хонадонлар шароитларини ўрганиш жараёнида 10 нафарга яқин мана шундай оилаларни яраштиришга муваффақ бўлдик.
2018 йилнинг биринчи чорагида ҳудудимизда жойлашган жами 7560 хонадондан
3700 тасини ўрганиб чиқдик. Аниқланган 60 га яқин муаммоларнинг 24 таси жойида ўз ечимини топди. Қолган камчилик ва муаммоларни “йўл харитасига” киритиб, ўз назоратимизга олдик. Бу муаммоларнинг 22 таси туманимизда, 8 таси вилоят миқёсида ҳал этилди. 9 нафар ногиронлар ногиронлик аравачаси, қўлтиқтаёқлар билан таъминланди. 180 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди. Аҳолига тиббиёт, савдо, маиший хизмат, сервис, транспорт хизмати кўрсатиш борасида ҳам кўплаб ижобий ишлар амалга ошириляпти. Бу борада бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ана шу хайрли ишларни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз. Айни пайтда ҳудудимиздаги 11 та маҳаллада умумий узунлиги 26,5 километр ҳажмдаги ички йўллар жорий ва капитал таъмирдан чиқарилмоқда.
Жорий йилниг биринчи чорагида сектор ҳудидидаги маҳаллаларда жойлашган таълим муассасаларида туман прокуратураси, ички ишлар бўлими ходимлари, туман халқ таълими бўлими мутахассислари, туман Давлат солиқ инспекцияси, туман имом хатиблиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари билан ҳамкорликда давомат-кузатув тадбирлари ўтказилди. Шунингдек, вояга етмаган ёшларнинг жоъме масжидларига қатнашларининг олдини олиш, уларга диний экстремизмнинг салбий, мудҳиш оқибатларини тушунтириш мақсадида ҳудудимиздаги коллежлар, умумтаълим мактабларида 15 маротаба сайёр йиғилишлар, тадбирлар, учрашувлар ўтказдик.
Шуҳрат БУРХОНОВ, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник, 3-сектор раҳбари:
- Тумандаги 13 та маҳаллани ўз ичига олган секторимиз штаби Булунғур шаҳридаги Миллий ҳунармандчилик касб-хунар коллежи биносида жойлашган. Секторимиз худудида13 та маҳалла, 7270 та хонадон, 9037 та оила мавжуд бўлиб, жами 40560 киши истиқомат қилади. Шунингдек, ҳудудимиздаги маҳаллаларда 17 та умумтаълим мактаблари, 6 та мактабгача таълим, 8 та соғлиқни сақлаш муассасалари жойлашган. Аҳолининг томорқа ер майдони 1278 гектарни, фермер хўжаликлари 550 тани ташкил қилади. Якка тартибдаги уйлар сони 6955та.
Сектор ишини намунали ташкил этишда бизга тумандан беркитилган вакиллардан, хусусан жамоат ташкилотлари ходимларидан самарали фойдаланишни яхши йўлга қўйганмиз. Яъни, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, маҳаллалардаги барча комиссиялар аъзолари асосан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд, якка-ёлғиз, аъзолари ногирон бўлган, уй-жой билан таъминланишга эҳтиёжи бор, диний экстремистик оқим аъзолари сифатида хисобга олинган оилалар билан кўпроқ шуғулланишса, туман “Нуроний” жамғармаси вакиллари эса аъзолари жиноят ва хуқуқбузарликлар содир этган, профилактик ҳисобда турадиган вояга етмаганлар оилалари билан мулоқатда бўлишади. Улар билан суҳбатлар ўтказишади, лозим бўлган тақдирда вояга етмаган, уюшмаган ёшлар билан якка тартибда мулоқатлар уюштиришади. Туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, шунингдек, маҳаллалар раисларининг маънавий-маърифий, диний-ахлоқий ишлар бўйича ўринбосарлари эса асосан нотинч ва ноқобил, ФҲДЁ, маҳалла фуқаролар йиғинларининг “Яраштириш комиссиялари”га ажралиш масаласини кўриб чиқиш учун ариза берган, жиноят содир этган хотин-қизлар, шунингдек, аъзолари ўз жонига қасд ва суиқасд қилган оилалар билан мунтазам равишда шуғулланиб келишяпти.
Секторимиз вакиллари жорий йилнинг биринчи чорагида ҳудудимизда жойлашган жами хонадонларнинг 4247тасида бўлишиб, шароитларини яна бир бор ўрганиб чиқдик. Ақиқланган 56 та муаммоларнинг 26 таси жойида ўз ечимини топди. Қолган камчилик ва муаммоларни “йўл харитасига” киритиб, ўз назоратимизга олдик. Бу муаммоларнинг 8 таси вилоят, 22 таси туман миқёсида ҳал этилди. 5 нафар ногиронлар ногиронлик аравачаси, қўлтиқтаёқлар билан таъминланди. 169 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди. Оилаларни ўрганиш жараёнида аниқланаётган бошқа бир муаммолар яъни, иш билан таъминлаш, кредит ажратиш, соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ муаммолар “йўл хариталари”мизга киритилиб, туман ҳокимлиги, мутассадди ташкилотлар томонидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар ижобий ҳал этиб бориляпти.
Ҳозирги кунда ҳудудимиздаги 12 та маҳаллада 32,8 километр узунликдаги ички йўлларнинг жорий ва капитал таъмирдан чиқарилиши ниҳоясига етай деб қолди. Шунингдек, маҳаллаларимиз ҳудудларидаги электр энергияси, газ таъминоти, тоза ичимлик суви ва бошқа ижтимоий соҳалар билан боғлиқ бўлганбўлган муаммоларни “йўл хариталари”мизга киритганмиз. Бу муаммоларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлигига ва тегишли мутассадди ташкилотларга хат орқали мурожаат қилганмиз.
Келдиёр ТЕНГЛАШЕВ, туман давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи. 4-сектор раҳбари:
- Педагогика ва спорт коллежида жойлашган штабимиз шу кун талаблари бўйича, яъни, компьютер, планшет, нусха кўчириш аппаратлари, фотоаппарат ва бошқа кўргазмали воситалар билан таъминланган. Секторимиз ҳудуди 13 та маҳалла, 6310 та хонадон, 7743 та оиладан ташкил топган бўлиб, уларда жами 39350 нафараҳоли истиқомат қилади. Кўп қаватли уйлар сони 4 та, якка тартибдаги уйлар сони 8745 тани ташкил этади. Шунингдек, ҳудудимизда 17 та умумтаълим мактаблари, 4 та мактабгача таълим, 7 та соғлиқни сақлаш муассасалари мавжуд. Фермер хўжаликлари сони 652 та. 1397 гектар томорқа ер майдони бўлиб, айни кунларда дала-деҳқончилик ишлари жадал тус олган.
Секторимизда жорий этилган маҳаллаларни ўрганиш жадвали ижросини таъминлаш мақсадида шу кунга қадар 6310 та хонадонга тўлиқ икки маротаба кириб чиққанимизда уларда 420 та камчилик ва муаммолар борлиги аниқланди. Ўрганиш жараёнида аниқланган ушбу муаммоларнинг 90 фоизини жойида ҳал этишга эришдик. “Йўл харитаси”га киритилган муаммоларнинг 30,8 фойизи туманимиз, 35,5 фойизи вилоят, 37,6 фоизи эса Республика миқёсидаги вазирликлар, идоралар орқали ҳал этилди.
Бундан ташқари, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан, ногирон ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича 10 га яқин муаммолар аниқланиб, бу муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли тартибда мутассадди ташкилотларга хат билан мурожаат қилдик, ижросини эса назоратга олдик. Мисол учун, шаҳримиздаги Улуғбек номли маҳаллада истиқомат қилувчи Р.Маматқуловлар хонадонини ўрганганимизда қизи пластик операцияга муҳтож эканлиги аниқланди. Бу масалада туман Тиббиёт бирлашмасига хат билан чиқдик. Бирлашма раҳбарияти томонидан бизга йўлланган жавоб хатида беморни 2018 йил апрел ойида туманимизга ташриф этадиган Германиялик мутахассислар томонидан операция қилиш рўйхатига киритилганлиги қайд этилган. Увайсий кўчасидаги С.Эмирсонова хонадонида бўлганимизда хонадон соҳиби уй томидан томчи ўтаётганлиги бўйича бизга мурожаат қилди. С.Эмирсонованинг уйини бир ҳафта ичида ҳомийлар томонидан тўлиқ таъмирлаб беришга муваффақ бўлдик. Бундай мисолларни яна келтириш мумкин.
Сектор ҳудудидаги аҳолининг суюлтирилган газ баллонларига бўлган талабини тўлиқ ўрганиб чиқиб, уларнинг талабини қодириш бўйича туман газ таъминоти идорасига хат билан мурожаат этдик. Бу муаммомиз қисқа фурсатларда ўз ечимини топиб, аҳолига 1000 та газ баллонлари тарқатдик. Ҳозирги кундаҳудудимиздаги 5 та маҳаллада 16,3 километр узунликдаги ички йўлларнинг жорий ва капитал таъмирдан чиқарилиши ниҳоясига етай деб қолди. ”Зарафшон” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг талаб ва истакларини ҳисобга олиб, эски, яроқсиз аҳволга келиб қолган симёғочларни бетондан ясалганларга алмаштиришни “йўл харитаси”га киритиб, туман ҳокимлигига мурожаат этдик. Бу ишимиз эндиликда ҳудудий Дастур доирасида амалга оширилади.
Изоҳ: Ушбу давра суҳбати чоп этилиши арафасида туман аҳолисининг мурожаатлари қандайҳал этилаётганлиги билан қизиқиб, Халқ қабулхонаси туман бўлимига ташриф этдик. Бу ерда уч-тўрт нафар киши қабулхонадан мамнун ҳолда чиқиб келишаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Улар билан танишиб, бирини суҳбатга тортдик:
- Мен “Гулобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Жўрақул Аҳмедов бўламан. Ҳамқишлоқларим билан электр энегияси билан боғлиқ, қолаверса қарздорлик борасидаги чалкашликлар бўйича қабулхонага мурожаат қилгандик. Қабулхона бошлиғи мурожаатимизни шу ернинг ўзида Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий бюро ходими Пўлат Эргашев, туман электр тармоқлари корхонаси ходими БахтиёрНишоновлар билан бигаликда ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиб беришди. Биз бундан жуда хурсанд бўлдик.
Темур СОИПОВ, “Халқ қабулхонаси” туман бўлими бошлиғи:
- Бошқа жойларда бўлгани каби туманимизда ҳам секторлар ўз фаолиятини бошлаганига 8 ой бўляпти. Бу эзгу ва хайрли ишлар бугунги кунда ўз мевасини бераётганлигини халқимиз амалда кўриб турибди .Илгари ҳар чоракда бизга 300-350 нафар фуқаролар мурожаат қилишган бўлса, секторлар ўз фаолиятларини бошлагач табиийки, бу кўрсатгичлар кескин камайди. Айни пайтда ҳар чоракда қабулхонамизга 40-50 нафар фуқаролар мурожаат этишяпти холос. Бу туманимиздаги мавжуд камчилик ва муаммоларнинг жойида ҳал этилаётганлигинингисботидир. Бундай саъй-ҳаракатлардан хурсанд бўлишимиз керак, албатта.
Қабулхонада фуқаролар учун яратилган шароитлар кўзни қувонтиради. Тоза, озода она ва бола, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, дам олиш хоналари, кўргазмали воситалар, компьютер, телевизор, гилам-пояндозлар, турли хил ўйинчоқлар билан дидга мос безатилган.
Хуллас, аҳолининг турмуш шароитларини юксалтириш учун яратиб берилаётган бундай шарт-шароитлар давримизнинг юксак талабларига тўлиқ жавоб бериши шубҳасиз.
Холбой ҚОСИМОВ,
журналист.