2020 йилда туманнинг 4-сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорига асосан 4-секторга штаб аъзолари бириктирилиб, ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси таъминланмоқда.
4-сектор худудида 13 та ( Авлиё Парпи, Бешкуви, Гулобод, Зарафшон, Қўнғирот, Оқтепа, Самарқанд, Сулувқўрғон, Улуғбек, Хўжамазгил, Чорбоғ, Чўянтепа) маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди бўлиб берилган.
Сектор ҳудудида 6908 та хонадон, 9068 та оила ва 40 616 нафар фуқаро истиқомат қилади.
4-сектор штаби аъзоларига ўз мутахассислиги бўйича вазифалар аниқ тақсимлаб берилган бўлиб, уларнинг фаолияти доимий равишда назорат қилиниб, мувофиқлаштириб борилмоқда.
Хусусан, мавсум бошидан 4-сектор ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинида камбағал оилаларни ўрганиш натижасида 487 та хонадон қамбағаллик бўйича saxovat.argos.uz га киритилди.
Сектор ҳудудидаги 487 та камбағал оилаларнинг 2331 нафар ишсиз аъзолари мавжуд. Шулардан 486 нафари меҳнатга яроқли ишсиз эканлиги аниқланди.
Мавсум бошидан карантин юмшатилганлиги туфайли ўз ишига қайтган, меҳнат фаолияти тикланган оилалар (шахслар)ни «Темир дафтар»дан чиқаришлик манзилли режа асосида, меҳнатга лаёқатли шахслар ўрганилиб, уларнинг салоҳияти (ҳунари, иқтидори, мутахассислиги) аниқланиб, ишга жойлаштириш режаси 486 тани ташкил этиб, жами 472 нафарининг бандлиги таъминланди.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида оғир шароитда яшаётган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга 124 миллион 700 минг сўмлик бирламчи озиқ-овқат махсулотлари берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июлдаги 346-сонли қарорига асосан сектор ҳудудидаги энг оғир шароитда яшовчи 81 та оилаларга Ҳайит байрами арафасида 1,0 миллион сўмдан тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-6038-сонли қарорига асосан 337 та камбағал оилаларнинг 1603 нафар оила аъзоларининг ҳар бирига 220,0 минг сўмдан, жами 352.660,0 минг сўм нақд пул тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги ПҚ-4815-сонли қарорига асосан «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида, (“Темир дафтар”)га киритилган оилаларга 16 ёшга тўлмаган болаларининг ҳар бири учун 500 минг сўмдан, яъни 290 та оиланинг 691 нафар фарзандларига жами 345.500,0 минг сўм нақд пул маблағлари тарқатилди.
Кўрсатилган ижтимоий ёрдамлар натижасида ҳудуддаги камбағал оилаларнинг бандлиги таъминланиб, ижтимоий аҳволи яхшиланиши натижасида 214 та оила кам таъминланганлар рўйхатидан чиқарилди.
Бундан ташқари қуйидаги ишлар ҳам амалга оширилди:
Аҳолига кўрсатилган ижтимоий ёрдамлар:
-4-сектор раҳбари ташаббуси билан сектордаги энг олис маҳаллалар - Авлиё Парпи ва Хўжамазгил маҳаллаларида соғлигини йўқотган, тиббий кўрикка муҳтож фуқаролар учун туман Тиббиёт бирлашмаси малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди ва беморларга тегишли муолажалар ўтказилди;
-Кам таъминланган оилаларга бир қанча ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди;
Мисол учун - Қўнғирот МФЙда яшовчи “Темир дафтар”га киритилган Пирназарова Жамиланинг уйини таъмирлаш учун шифер, тахта, тунука, река ва мих маҳсулотлари олиб берилди;
-Зарафшон МФЙ да яшовчи Ғаффарова Насибанинг уйини таъмирлаш учун 1 тонна цемент ва 1 машина тош олиб берилди;
-Самарқанд МФЙ, Увайсий қўрғонида темирйўл ёқасидаги 23та хонадонларнинг фасад қисми қум сувоққилиниб, таъмирлаб берилди;
-“Чўянтепа” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Алиева Яхшигул ва Самарқанд МФЙда яшовчи Норова Мукаррамларга барча қулайликларга эга ногиронлик аравачаси топширилди.
Бандлик масаласи бўйича:
-Кам таъминланган оилаларнинг 485 нафар ишсиз аъзоларидан 472 нафарининг бандлиги таъминланди;
-Мисол учун, Чўянтепа МФЙда яшовчи Ярашов Икромга 0,5 га узум ажратиб берилиб, унинг ва оила аъзоларининг бандлиги таъминланди;
-Бундан ташқари, Хўжамазгил МФЙда яшовчи ишсиз ёшлардан Туробова Мафтуна Хўжамазгил оилавий поликлиникасига хўжалик бекаси ва Ташбаева Гулсина Хўжамазгил МФЙ Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари лавозимига ишга жойлаштирилди.
Ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича:
Сектор раҳбари ташаббуси билан сектор ҳудудидаги 16 нафар ишсиз, маълум бир касбга эга бўлмаган ёшларни тумандаги 1-сон касб-ҳунар ўқув масканида пайванлаш ва электромонтаж йўналишлари бўйича субсидия асосида ўқитиш ишлари ташкил этилди.
«Бир маҳалла – бир маҳсулот» дастури асосида:
-Қўнғирот МФЙ ҳудудидан туман ҳокимлиги заҳирасидаги 2,5 гектар ер майдонига 100 дона енгил конструкцияли иссиқхоналар қуришишлари бошлаб юборилди;
-Қурилаётган 100 та иссиқхоналардан 53 таси кам таъминланган оилаларга, қолган 47 таси ишсиз ёшларга берилди.
-Қўнғирот МФЙда яшовчи 16 нафар фуқароларнинг ҳовлисига кредит асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди ва шу маҳаллада яшовчи 5 та оилаларга ишсиз аъзоларининг бандлигини таъминлаш мақсадида 500 дан ортик жўжалар таркатилди;
-Оқтепа МФЙ да яшовчи 12 та оилаларга ишсиз аъзоларининг бандлигини таъминлаш мақсадида 960 та 20 кунлик жўжалар субсидия асосида берилди.
Ички йўлларни таъмирлаш бўйича:
-Чорбоғ МФЙ Чорбоғ қишлоғига кирувчи йўлнинг 500 метр ва Оқтепа МФЙдаги Бешқўш қишлоғига кирувчи йўлнинг 300 метр жойи асфальт қилинди;
-Авлиё Парпи МФЙ Хатам қишлоғининг 1 километр узунликдаги ички йўлларига шағал тоши тўкиб таъмирланди;
-“Бешкуби” маҳалласи "Солин" қишлоғи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги н 568 - “Бешкуби” қишлоғи – “Солин” қишлоғи” автомобил йўлининг 3,5 километргача бўлган мазкур йўлнинг 1 километр масофасида жорий таьмирлаш ишлари амалга оширилди;
-Бундан ташқари, туман маркази билан – Қўнғирот ва Зарафшон МФЙларидаги автомобил йўлининг7,5 километргача бўлган қисмида ямоқли таьмирлаш ишлари, аҳоли ҳамда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилди;
-Хўжамазгил МФЙ Фармонтепа ва Чўбот қишлоқларининг ички йўлларига шағал тош тўкилиб, текисланиб таъмирланди.
Сув таъминоти бўйича:
-Авлиё Парпи МФЙ Хатам қишлоғида яшовчи 38 та хонадонга 1,2 километр узунликдаги сув тармоғи тортилиб, тоза ичимлик суви билан таъминланди;
-Хўжамазгил МФЙ Янгиқишлоғида яшовчи 19 та хонадонга тоза ичимлик суви тармоғи тортиб берилди;
-Тумандаги “Сувоқова” ишлаб чиқариш корхонаси мутахассислари томонидан “Самарқанд” маҳалласи “Увайсий” кўчасида ичимлик сувининг носоз кувурларини таьмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари яхшиланишига эришилди.
Янги қурилиш ишлари бўйича:
-Авлиё Парпи МФЙ Хотам қишлоғидаги катта кўприк реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди;
-Сектор раҳбари ва туман ҳокимлиги бошчилигида 4-сектор ҳудудида жойлашган “Булунғур деҳқон бозори” МЧЖга қарашли “Оқтепа мол бозори” янги, қулай манзилда, янгича қиёфада қурилиб, фойдаланишга топширилди..
Электр энергияси таъминоти бўйича:
-Хўжамазгил МФЙ Янгиқишлоғида яшовчи 19 та хонадонга 16 та симёғочлар билан электр энергияси тортиб берилди;
-Улуғбек МФЙда яшовчи аҳолиси сони кўплиги ва уларнинг сектор раҳбарига қилинган мурожаати юзасидан МФЙ ҳудудига янги трансформатор ўрнатилди;
-“Оқтепа” маҳалласидаги “Бешқуш” ва “Ёмонқуёнчи” қишлоқларида электр симёғочлар янги тармоғи тортилиб, маҳалладаги электр симлари атрофи турли дарахт шохларидан тозаланди.
Ижтимоийсоҳаларда:
-2021 йил 1-чораги, яъни, жорий йилнинг январь-февраль ойларида ўқувчиларнинг билим савиясини янада ошириш учун 4-сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги мактабларнинг намунали ўқувчиларига ўзбек адабиётининг ноёб асарлари тўпламларидан улашилди.
Шерзод ЭШМУРОДОВ,
туман ДСИ бошлиғи,
4-сектор раҳбари.