“САХОВАТ ВА КЎМАК” КЎРСАТИЛДИ
Туман прокуратураси томонидан секторда иш сифатини ошириш ҳамда вазифалар ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Сектор штаби биноси зарур канцелярия воситалари, мебель ва бошқа моддий-техник жиҳозлари билан таъминланиб, намунавий иш юритиш, ҳисоботларни жамлаш, умумлаштириш ва амалга оширилган ишларни таҳлил қилишнинг ягона тизими йўлга қўйилди.
Штабда сектор харитаси, паспорти ва тегишли китоблар тўлиқ юритилиб, сектор фаолиятига оид маълумотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Бош прокурор ва вилоят прокурори фармойишлари акс эттирилган стендлар мавжуд.
Шунингдек, штабда иш юритиш ҳужжатлари (йиғма жилдлар) тасдиқланган номенклатура асосида ташкил этилган бўлиб, маълумотлар доимий равишда янгиланиб борилмоқда.
Сектор штаби аъзоларига ўз мутахассислиги бўйича вазифалар аниқ тақсимлаб берилган бўлиб, уларнинг фаолияти доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 2-чорагида узоқ йиллардан буён фаолият юритмасдан қолган Каттақишлоқ-1 МФЙдаги 180 ўринли 21-сонли ҳамда Деҳқонобод МФЙдаги 120 ўринли 29-сонли мактабгача таълим ташкилотлари замон талабларига мос равишда янгидан қурилмоқда.
Уйма-уй юриш, ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш, сайёр қабуллар ва сектор штабига келиб тушган мурожаатлар асосида Килдон МФЙ ҳудудида 1 та, Кичик Килдон МФЙ ҳудудида 1 та, Эсонтурди МФЙ ҳудудида 1 та, Мирзаариқ МФЙ ҳудудида 1 та, Каттақишлоқ-1 МФЙ ҳудудида 1 та, жами 5 та сув иншоотлари ва 14 км. қувурлари таъмирланганлиги натижасида ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари яхшиланишига эришилган.
2-сектор томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2020 йил 27 апрелдаги 05–1403–сонли топшириғи ижроси юзасидан «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширган манзилли ишлари қайд этиб борилмоқда.
Хусусан, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида 2-секторда 554 та камбағал оила рўйхатга олинган бўлиб, уларга кўрсатилган ёрдамлардан сўнг қайта хатлов ўтказилганида ушбу оилалар сони 471 тани ташкил этиши аниқланиб, “Saxovat.argos.uz” сайтида янги очилган саҳифага тўлиқ киритилди. Қайта хатлов натижасига кўра ушбу оилаларда ногиронлар 64тани, боқувчисини йўқотганлар 65 тани, 5 ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар сони 11 тани, пандемия даврида даромадларини йўқотганлар 93 тани, якка-ёлғизлар 4 тани ва оғир касаллар 13 тани ташкил этиши аниқланди.
“ТЕМИР ДАФТАР” ГА ТЕМИР ИНТИЗОМ БИЛАН
“Темир дафтар” дастурига асосан жорий йилнинг 25 апрель кунидан бошлаб 554 нафар эҳтиёжманд оилаларга 7.307.000 (етти миллион уч юз етти минг) сўмлик озиқ-овқат пакетлари ижтимоий ёрдам сифатида етказиб берилди.
Сектор ҳудудида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар рўйхати халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан тасдиқланган оилалар «Темир дафтар»га киритилган бўлиб, ушбу оилаларда «Уй дафтари» юритилган. Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан тасдиқланган рўйхат сектордаги “Темир дафтар”га киритилган оилалар ҳамда saxovat.argos.uz сайтидаги маълумот билан мос келади.
“Темир дафтар”га 554 та эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилган ижтимоий ёрдамлар тўғрисидаги маълумотлар киритилган бўлиб, saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо орқали 554 та оилалар тўғрисидаги маълумотлар киритилган.
2–сектор томонидан 20 та оила яшаш шароити, соғлиғи, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги инобатга олиниб, оталиққа олинган. Эҳтиёжманд оилалар рўйхатлари шакллантирилганда бу оилаларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилган ва тоифалар (боқувчисини йўқотган, ногирон, якка-ёлғиз яшовчи кексалар, кўп фарзандли оилалар, пандемия ва узоқ муддатдан қайтганлиги сабабли муҳтож бўлиб қолганлар)га ажратилган. 2–секторда жами 554 та эҳтиёжманд оилаларда 2646 нафар фуқаролар мавжуд бўлиб, улардан 148 нафари нафақахўрлар, 1225 нафари вояга етмаганлар, 25 нафари талабалар, 46 нафари касалмандлар, 132 нафари 2 ва 14 ёшгача бўлган бола парваришидагилар, 41 нафари ногиронга қаровчилар, 13 нафари ҳомиладорлар, 122 нафари ногиронлиги бўлганлар ва 894 нафари меҳнатга лаёқатли фуқаролардир.
Карантин юмшатилганлиги туфайли ўз ишига қайтган, фаолияти тикланган оилалар (шахслар)ни «Темир дафтар»дан чиқаришлик манзилли режа асосида амалга оширилди. Меҳнатга лаёқатли шахслар тўлиқ ўрганилиб, уларнинг салоҳияти (ҳунари, иқтидори, мутахассислиги)дан келиб чиқиб, дастлабки камбағал оила сифатида танлаб олинган 554 та оилаларда жами ишсизлар сони 957 тани ташкил этган. Улардан 709 таси (74%)нинг бандлиги таъминланди. Ушбу фуқароларнинг 215 нафари мавсумий ишга, 494 та фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 16 та фуқарога иссиқхона қуриб берилди ва 5 та фуқарога бошқа ёрдамлар кўрсатилган.
“БИР МАҲАЛЛА БИР МАҲСУЛОТ” ДАСТУРИ АМАЛДА
“Бир маҳалла бир маҳсулот” дастури асосида Каптархона МФЙда яшовчи 13 нафар оилаларга 13 қути асалари уялари билан тарқатилди. Саховат МФЙда яшовчи 56 нафар, Қирқшоди МФЙда яшовчи 30 нафар, Кичик Килдон МФЙда яшовчи 30 та оилаларга жўжалар тарқатилди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга ҳар хил турдаги полиз экинлари кўчатлари берилиб, 48 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жами 770 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари молиялаштирилмоқда.
Эҳтиёжманд оилаларни доимий иш билан таъминлаш, имтиёзли равишда иссиқхона қуриб бериш, мотокультиваторлар олиб бериш, чорвачиликка ихтисослаштириш ва ўзини–ўзи банд қилиш бўйича чора–тадбирлар олиб борилмоқда.
Кейинги босқичларда аҳолининг ушбу йўналишлардаги тадбиркорликка қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда банк имтиёзли кредитлари ҳисобига ташкил этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, қўрсатилган ёрдамларни “Темир дафтар” ва “Saxovat.argos.uz” ахборот тизимининг янгиланган шаклига киритиш ишлари давом эттирилмоқда.
Сектор фаолиятини сифатли ташкил этиш мақсадида тадбирлар давом эттирилмоқда ва “Йўл харитаси”да кўрсатилган соҳалар бўйича муаммоларнинг ўз вақтида қонуний ечимини топиш бўйича бундан кейин ҳам ишлар давом эттирилаверади.
Азизбек АБДУРАҲМОНОВ,
туман прокурори, 2-сектор раҳбари.