КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШ – ФУҚАРОЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА БОҒЛИҚ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорига асосан 4-секторга штаб аъзолари бириктирилиб, ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси таъминланмоқда.
Бизнинг 4-сектор ҳудудида 13 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолият юритади. Ушбу ҳудуддаги маҳаллалардаги камбағал оилаларни қайта ўрганиш натижасида 404 та хонадон аниқланди.
Сектор ҳудудидаги 404 та камбағал оилаларда 1894 нафар фуқаро истиқомат қилади. Улардан 245 нафари 2020 йил 1 июль ҳолатига меҳнатга яроқли ишсиз эканлиги аниқланди.
Қайта ўрганиш натижасида 404 та оиланинг ижтимоий ҳолатини тоифаларга ажратдик. Яъни:
1. Кам таъминланган оилалар - 42 та (185 нафар оила аъзолари);
2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар - 259 та (1269 нафар оила аъзолари);
3. Ногиронлиги бўлган оилалар - 71 та (335 нафар оила аъзолари);
4. Якка-ёлғиз кексали оилалар - 6 та (6 нафар оила аъзолари);
5. Карантинда даромад манбаидан махрум бўлган оилалар - 26 та (99 нафар оила аъзолари) дан иборат.
Аниқланган, меҳнат қобилиятига эга бўлган 245 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва ишлаш истаги билдирганлигини инобатга олиб, бу бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
- оилавий тадбиркорлик ташкил этиш бўйича - 5 нафар;
- ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш - 2 нафар;
- жамоат ишларига - 60 нафар,
- ўзини ўзи банд қилиш бўйича - 134 нафар;
- саноат корхоналарида ишлаш бўйича - 4 нафар;
- агросаноат корхоналарида ишлаш бўйича - 6 нафар;
- кооперация асосида ер ажратиш - 5 нафар;
- ғалладан бўшаган ерга такрорий экин экиш - 8 нафар;
- қурилиш объектларида ишлаш бўйича - 21 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш белгилаб олинди.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида оғир шароитда яшаётган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга 121 миллион 595 минг сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Сектор тузилмасини такомиллаштириш орқали аҳолини камбағалликдан чиқариш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича иқтисодиёт тармоқ ташкилотлари АТ “Микрокредит банк” Булунғур туман филиали ходими Л.Тиловов, туман молия бўлим бюджетнинг даромад базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими мутахассиси А.Бобобеков, туман ДСИ давлат солиқ катта инспектори И.Бегимқулов, туман Бандликка кўмаклашиш маркази инспектори А.Маматқулов ва Пенсия жамғармаси туман бўлими мониторинг гуруҳи 1-тоифали инспектори Э.Усмоновлар бириктирилган.
Ҳозирги кунда қайта ўрганиш натижасида аниқланган 404 та кам таъминланган оилалар saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо орқали киритилди.
252 НАФАР ФУҚАРО ДОИМИЙ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИЛДИ
Мавсум бошидан карантин юмшатилганлиги туфайли ўз ишига қайтган, фаолияти тикланган оилалар (шахслар)ни “Темир дафтар”дан чиқаришлик манзилли режа асосда, меҳнатга лаёқатли шахслар ўрганилиб, уларнинг салоҳияти (ҳунари, иқтидори, мутахассислиги) аниқланиб, ишга жойлаштириш режаси 669 тани ташкил этиб, жами 424 нафар, шундан 172 нафар фуқаро мавсумий ишга, 252 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди. Камбағалликдан чиқариш режалаштирилган оилаларни иш билан таъминлаш режаси бажарилиши даражаси доимий мониторинг қилиб борилмоқда ваҳозирги кун ҳолатига 4-секторда 64 фоизга бажарилган.
Юқорида айтиб ўтилганидек, қолган 245 нафар фуқарони иш билан таъминлаш режаси белгилаб олинди.
“БИР МАҲАЛЛА – БИР МАҲСУЛОТ” ДАСТУРИ АМАЛДА
“Бир маҳалла – бир маҳсулот” дастури асосида Қўнғирот МФЙда яшовчи 10 нафар фуқарога енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди ва шу маҳаллада яшовчи оилаларга 500 дан ортиқ жўжалар тарқатилди.
Чўянтепа маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Алиева Яхшигул ва Самарқанд МФЙда яшовчи фуқаро Норова Мукаррамларга барча қулайликларга эга ногиронлик аравачалари топширилди.
4-сектор томонидан эҳтиёжманд фуқароларга бир марталик ёрдам кўрсатилиши балан чекланиб қолмасдан, биринчи навбатда ёлғиз яшовчи, боқувчиси бўлмаган, ногирон, барқарор даромад манбаларига эга бўлмаган ёки даромади жуда паст бўлган фуқароларга асосий эътибор қаратиб келинмоқда.
Аҳоли ўртасида камбағалликни қисқартириш бўйича туман Бандликка кўмаклашиш маркази ва “Микрокредит банк” Булунғур филиали билан биргаликда кўрсатилган ёрдамлар натижасида уларнинг ва оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ҳар бир ночор оила деб топилган оилаларга касаначилик билан шуғулланишлари учун тикув дастгоҳи олиб бериш, иссиқхоналар қуриб бериш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда даромад манбаини кўпайтириш учун кредит асосида мотокультуваторлар олиб бериш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Президентимизнинг 5 та ташаббуслари ижроси юзасидан ёшларни ҳар томонлама баркамол ривожлантириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ишбилармонликка фаол жалб қилиш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқилиб, амалга ошириб келинмоқда.
ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАРГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА
2020 йил июнь ойининг бошларида, Булунғур туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Бешкуби маҳалласи Солин қишлоғи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 4н 568 “Бешкуби қишлоғи – Солин қишлоғи” автомобил йўлининг 3,5 километргача бўлган қисмида ямоқли таьмирлаш ишлари, мазкур йўлнинг 1 километр масофасида жорий таьмирлаш ишлари амалга оширилиб, аҳоли ҳамда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилди.
(2020 йил 1-чораги, яъни жорий йилнинг январь-февраъ ойлари ўқувчиларнинг билим савиясини янада ошириш учун 4-сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги мактабларнинг намунали ўқувчиларига ўзбек адабиётининг ноёб асарлари тўпламларидан улашилди.
Шунингдек, бюджет маблағлари ҳисобидан Зарафшон МФЙда жойлашган 20-сонли МТМ капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди).
4-сектор ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ва унинг таркибидаги 61 та қишлоқ ва кўчаларда мавжуд турар ва нотурар-жой биноларини тартибга солиш, коммуникация тармоқлари, маиший хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектларини янгилаш ва таъмирлаш, фуқароларни оммавий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда яшаш шароитларини яхшилаш бўйича самарали ишлар бажарилмоқда.
Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида самарали назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, аҳоли ва деҳқон хўжаликлари томорқаларидан самарали фойдаланиш масаласида жадал ишлар ташкил қилинган.
(2020 йилнинг 1-чораги давомида Уйма-уй юриш, ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш, сайёр қабуллар ва сектор штабига келиб тушган мурожаатлар асосида, туман “Сувоқова” ишлаб чиқариш корхонаси мутахассислари томонидан Самарқанд маҳалласи Увайсий кўчасида ичимлик сувининг носоз кувурларини таьмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари яхшиланишига эришилди.
Булунғур туман йўл-қурилиш унитар корхонаси ходимлари томонидан ҳудуддаги Зарафшон маҳалласида 54-мактаб яқинига “Диққат: Болалар!” йўл белгиси ҳамда “Пиёдалар ўтиш йўли” ўрнатилди.
Авлиё Парпи МФЙ Ҳотам қишлоғидаги катта кўприк реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Улуғбек маҳалласи йўлларида асфальт ва ямоқли таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Оқтепа маҳалласидаги Бешқўш ва Ёмонқуёнчи қишлоқларида электр симёғочларнинг янги тармоғи тортилиб, маҳалладаги электр симлари атрофи турли дарахт шохларидан тозаланди.
4-сектор ҳудудида жойлашган “Булунғур деҳқон бозори” МЧЖга қарашли “Оқтепа мол бозори” янги, қулай манзилда, янгича қиёфада қурилиб, фойдаланишга топширилди.)
Туман Давлат солиқ инспекцияси ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда тумандаги бошқа мутассадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 4-секторга қарашли барча маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 509 нафар ёшлардан 51 нафари жорий йилнинг 1-2-чораги давомида иш билан таъминланди.
Хайрли ишларимиз давомида, ҳудуддаги маҳаллий тадбиркорлар билан шахсан учрашилиб, бу каби синовли дамларда моддий манфаат топиш мақсадида нархларни сунъий оширмасдан эл дардига шерик бўлиб, аҳолига енгиллик яратиш чораларини кўриб, халқ дуосини олишлари мақсадга мувофиқ эканлиги, акс ҳолда амалдаги қонунчиликка мувофиқ таъсир чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилиб келинмоқда.
Шерзод ЭШМУРОТОВ,
туман Давлат солиқ инспекцияси
бошлиғи, 4-сектор раҳбари.