Шу йил 29 январь – 3 февраль кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати туманимизда бўлиб, Мингчинор, Гулзор, Нурли йўл, Исори Ўроқли ва Каптархона МФЙ фуқаролари билан учрашувлар ўтказди. Учрашувларда сайловчилар ўзларини қийнаётган масалалар бўйича депутатга мурожаатлар қилишди. Мурожаатларнинг аксарияти қишлоқларда электр энергияси ва йўлларнинг носозлиги тўғрисида бўлди. Жумладан, Мингчинор МФЙда яшовчи Хушбақов Ғайбулла Марказий қўрғон қишлоғидаги электр ёғоч устунларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги, шу маҳалланинг Қоракамар қишлоғида яшовчи Умаров Баҳодир қишлоқ янги посёлка бўлганлиги сабабли электр учун янги бетон устунлоар ўрнатиш масаласида мурожаат қилишди.
Мингчинор МФЙда яшовчи Хушбаов Ғайбулла ва Мардонов Маҳрамқуллар 36-умумтаълим мактабига кириш йўли ва йўлакчани асфальт қилиш масласида, Гулзор МФЙда яшовчи Ўролбоев Дилшод Оқтепа-Митан қишлоғидаги қабристонга шағал тош тўкиш, шу маҳалла фуқароси Ҳакимов Бахтиёр Бешбола қишлоғидан 36-мактабгача бўлган 2 км. йўлга шағал тош тўшаш, Нурли йўл МФЙда яшовчи Қорабоев Нарзулло туманнинг Болғоли қишлоғидаги Хожа Хофиз Меросий зиёратгоҳи ва Шероз қалъасига кириш йўлида, Булунғур ариқ устидан қуриладиган кўприк қурилиши масалаларида мурожаат қилишди.
Шунингдек, Мингчинор МФЙда яшовчи Аллаёрова Саодат маҳалла марказида 165 та хонадон мавжуд бўлиб, томорқани суғориш учун оқар сув муаммо бўлаётганлиги, шу маҳаллада яшовчи Мардонов Маҳрамқул Марказий қўрғон қишлоғига артезиан қудуғи қазиш, 36-умумтаълим мактаби директори Намозова Лола мактаб ҳудудидан артезиан қудуғи қазиш, Гулзор МФЙда яшовчи Элназаров Абдусалом Янги Эрганакли қишлоғида артезиан қудуғи қазиш, Мингчинор МФЙда яшовчи Алламуродова Фотима алимент ундириш, Исори Ўроқли МФЙда яшовчи Худойбердиева Халима ҚВП ташкил этиш ва бошқа масалаларда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Шу ва бошқа мурожаатлар ижро учун тегишлилиги бўйича масъул бўлган ташкилот ва корхона раҳбарларига юборилди.
Тўлқин НУРАЛИЕВ.