13 ТУРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ, 1.000.000 СЎМДАН НАҚД ПУЛ,
2 ТАДАН ҚЎЙ БЕРИЛДИ
1-сектор штаби аъзолари ўзларига бириктирилган ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, ҳудуддаги ҳар бир хонадонларда уйма-уй юриб ўрганиш ишларини тасдиқланган режа-жадвал ва намунавий саволномалар асосида ташкил қилишган. Жорий йилнинг ўтган даврида 49780 нафар аҳоли истиқомат қилаётган 15 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 8012 та хонадонлардан 1649 таси ҳолати ўрганилиб, уларда аниқланган 126 та муаммоларнинг 120 таси қаноатлантирилган, қолган 6 таси кўриб чиқилмоқда.Бундан ташқари, сектор аъзолари томонидан ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар хатлови ўтказилаётган бўлиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
1-сектор ҳудудидаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинида эхтиёжманд оилалар сони 593 тани ташкил этади. Уларнинг ва оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, АТ “Халқ банки” туман филиали, АТБ “Агробанк” туман филиали ва АТБ “Микрокредитбанк” туман филиали томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига кўмаклашиш, ночор оилаларга полиз маҳсулотлари, касаначилик билан шуғулланиш учун тикув дастгоҳи, қорамол, қўй ва товуқлар олиб бериш хамда томорқадан самарали фойдаланиш учун камбағал оилаларга субсидия орқали иссиқхоналар, картошка уруғи, помидор кўчатлар ва бошқа турдаги дуккакли уруғлар берилиб, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш ва ўз томорқасига ўз-ўзини банд қилиш йўли билан камбағалликдан чиқариш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари бошқа турдаги саховат ва кўмак масалаларига ҳам эътибор қаратилиб, 593 та оилага 2 мартадан 350 (уч юз эллик) минг сўмлик 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 103 та оилага 1.000.000 (бир миллион) сўмдан нақд пул маблағлари, 98 та оилага 2 тадан қўй берилди.

ИШСИЗЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА, ТАДБИРКОРЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
Ҳудудда ҳар бир камбағал оилалардаги меҳнатга лаёқатли ишсизларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, 329 та фуқарони доимий ишга ва 152 та фуқарони мавсумий ишларга жойлаштириш ишлари амалга оширилди, 72 та оилаларга 0,20 сотихдан доимий фойдаланиш учун ер берилди ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази орқали ҳар бирига 2.300.000 (икки миллион уч юз минг) сўмдан субсидия берилди. Аҳоли бандлигини ошириш ва 1-сектор ҳудудидаги ишсизлар бандлигини таъминлаш мақсадида товуқ ва жўжа кооперациялари ташкил этилиб, нафақат камбағал оилаларга, балки хоҳиш билдирган ҳамма оилаларга жўжалар ва уларнинг ем маҳсулотлари ҳам биргаликда тарқатилмоқда. Ҳозирда 1-сектор худудида 8222 та жўжа тарқатилди. Қолган оилаларнинг ҳам бандлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар қилинмоқда.
Мингчинор МФЙнинг ўзида 100 та хонадонга иссиқхона қуриб бериш ишлари давом этмоқда. Ҳозирги кунда иссиқхоналарнинг 25 таси қуриб битказилди.

Исори Ўроқли МФЙда яшовчи камбағал оилалар рўйхатида турувчи фуқаро Жомонқулов Иброҳимга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида 40.000.000 (қирқ миллион) сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб беришда амалий ёрдам кўрсатилди ва фуқаро тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юборди. Ҳозирги вақтда 10 нафар камбағал оилалар рўйхатида турувчи фуқароларни иш билан банд қилиб, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйди.
5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуслари ижроси юзасидан ёшларни ҳар томонлама баркамол ривожлантириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ишбилармонликка фаол жалб қилиш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқилиб, амалга ошириб келинмоқда.
АҲОЛИ ТОМОРҚАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА
Шунингдек, 1-сектор ҳудудидаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ва унинг таркибидаги 152 та қишлоқ ва кўчаларда мавжуд турар ва нотурар-жой биноларини тартибга солиш, коммуникация тармоқлари, маиший ҳизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектларини янгилаш ва таъмирлаш, фуқароларни оммавий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда яшаш шароитларини яхшилаш бўйича самарали ишлар бажарилмоқда. Ҳозирги кунда глобал муаммога айланган коронавирус COVID-19 пандемияси инфекцияси олдини олиш мақсадида 1-сектор ҳудудида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг мақсадсиз кўчага чиқмаслигини таъминлаш, нохушликларнинг олдини олиш учун маҳалла нозирлари ҳар кунлик рейдлар ўтказишмоқда. Фуқароларнинг ниқоб тақиб юришлари ва антисептик воситалардан доимий фойдаланишлари учун тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ишни бошлашлари учун шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.
Аҳоли ва деҳқон хўжаликлари томорқаларидан самарали фойдаланиш масаласида олиб борилган ишлар натижасида секторда 1524 гектар томорқа майдонларида экин ва дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.
2020 йилнинг 2-чорагида сектор ҳудудидаги Исори Ўроқли МФЙда 1500 метр ички тупроқ йўлга шағал тоши ётқизилиб таъмирланди. Бундан ташқари Қўштамғали қишлоғидаги қабристонга элтувчи 300 метр ички тупроқ йўлга шағал тоши ётқизилиб таъмирланди.

МАҲАЛЛАЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯХШИЛАНМОҚДА
Ниёзмат МФЙда жорий йилда Капали қишлоғида 100 метр ички тупроқ йўлга шағал тоши ётқизилиб таъмирланди. Ниёзмат қишлоғига 700 метр масофадан тоза ичимлик суви тортиб келиниб, 45 та хонадонга ичимлик суви уланди.
Булунғурариқ маҳалласида жорий йилда Жоманжар қишлоғида
400 метр ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб таъмирланди. Жоманжар қишлоғида йўл устидаги 30 та симёғочлар таъмирталаб бўлганлиги учун янгисига алмаштирилди. Жоманжар қишлоғида ичимлик суви танқислиги сабабли 85 метр чуқурликдан тоза ичимлик суви чиқарилди ва 4 тонналик бочка ўрнатилди. Жоманжар қишлоғида 50 та хўжалик ўтиб қайтиши учун Қораариқнинг устидан янги кўприк қуриб битказилди.
Бўдана маҳалласида жорий йилда Мўмин қишлоғида 500 метр ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб, таъмирланди. Ўртабўз қишлоғида жойлашган, яроқсиз аҳволга келиб қолган трансформатор янгидан қайта таъмирланди ва 12 та симёғочлар янгисига алмаштирилди. Ҳозирги кунда Ўртабўз ва Бедана қишлоғида аҳоли ўтиб қайтиши учун Булунғур канали устидан янги кўприк қуриб битказилди.
Булунғур маҳалласида жорий йилда Ғафур Ғулом кўчасидан Собир Раҳимов кўчаси кесишмасигача кўчани ёритиш учун чироқлар ўрнатилди. Бундан ташқари, Сайилгоҳ кўчасига 2 та тўсиқ қўйилди ва 23-мактабнинг олдига тезликни ва мактаб борлигини кўрсатувчи йўл белгилари ўрнатилди. Фозил Йўлдош кўчасида жойлашган ер ости қувурларининг оғиз қисми қайтадан алмаштирилди.
Гулзор маҳалласида жорий йилнинг Янги Эрганакли қишлоғидаги 450 метр ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб таъмирланди. Шунингдек, Оқтепа-Митан қабристонига олиб борувчи ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб таъмирланди ва симдан девор қилиниб, ўраб чиқилди. Янги Эрганаклидаги эскириб, таъмирталаб бўлиб қолган симёғочларнинг бир қисми, яъни 4 донасининг ёғочлари янгисига алмаштирилди.
Истиқлол маҳалласида жорий йилда Фарҳод қўрғонида яшовчи хонадонларга 1000 метр масофадан ичимлик суви тармоғи тортиб келинди ва хонадонларга улаб берилди.
Мингчинор маҳалласида жорий йилда Марказий қўрғон қишлоғидаги 1000 метр ички тупроқ йўлга шағал тоши тўкилиб таъмирланди. Марказий қўрғон қишлоғига 1000 метр масофадан тоза ичимлик суви тармоғи тортиб келинди ва хонадонларга уланди. Бундан ташқари, 4500 метр масофадан тоза ичимлик суви тармоғи тортиб келинди ва 300 та хонадонга уланди.
Небўса маҳалласида жорий йил Небўса қишлоғига 100 метр ички тупроқ йўлга шағал тоши тўкилиб таъмирланди ва Қурқозон қишлоғидаги 150 метр ички тупроқ йўлига ҳам шағал тоши тўкилиб таъмирланди. Қурқозон қишлоғида жойлашган, жуда таъмирталаб аҳволга келиб қолган 2 та симёғоч янгисига алмаштирилди. Тиғириқ қишлоғида аҳолини тоза ичимлик муаммоси қийнаб келаётганлиги сабабли 46 та хонадон учун янгидан артезиан қазилиб, тоза ичимлик суви улаб берилди.
Нурли йўл маҳалласида жорий йилда Қиёт қишлоғида жойлашган қабристонга элтувчи ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб, таъмирланди ва Тонготор қишлоғида жойлашган қабристоннинг деворлари қайтадан таъмирланди. Бундан ташқари, Олмазор қишлоғининг мактабга элтувчи асосий йўлнинг ўнқир-чўнқирлари майда шағал тоши тўкилиб таъмирланди. 4-мактабда интернет тармоғи яхши ишлаши учун оптик толали 1500 метр симли интернет тармоғи тортиб борилди.
Оқтош маҳалласида жорий йилда Оқтош қишлоғидаги 800 метр ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб таъмирланди ва Мўминобод қишлоғидаги 2 минг метр ички тупроқ йўлига ҳам шағал тоши тўкилиб таъмирланди.
Чангал-1 маҳалласи ўтган 2019 йил “Обод маҳалла” дастурида бўлганлиги сабабли ички ва асосий йўллар, ичимлик суви тармоқлари, эскирган симёғочлар, трансформаторлар янгидан ўрнатилган эди. Шунингдек, жорий йил шунча ишларга қарамасдан қўшимча кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Эрганакли маҳалласида жорий йилда Эрганакли қишлоғида жойлашган 2 минг метр ички тупроқ йўлга шағал тоши тўкилиб таъмирланди. Эрганакли қишлоғидаги симёғочлар таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли янги
16 та симёғочлар ўрнатилди
Янгиқўрғон маҳалласида жорий йилда Шодиёна ва Боғишамол кўчасига 20 та эскирган симёғочлар ўрнига янги 20 та симёғочлар ҳамда трансформатор ўрнатилди.
Ўроқли маҳалласида жорий йилда Ўроқли, Қўштамғали, Олқортепа қишлоқларидаги асосий йўллар енгил таъмирдан ўтказилди. Ўроқли қишлоғида жойлашган 8-мактабга элтувчи пиёдалар йўлакчасига майда шағал тош ётқизилди. Олқортепа қишлоғининг кириш қисмида жойлашган 150 метр ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб таъмирланди. Ўроқли қишлоғида трансформатор таъмирталаб бўлганлиги сабабли 2 дона трансформатор жорий таъмирдан чиқарилди, юқори қувватли 1 дона симёғоч янгидан алмаштирилди. Ўроқли қишлоғида фермерларга сувни яхши етказиб бериш учун 1583 метр ариқ қазилди. Бундан ташқари, Ўроқли қишлоғидаги ичимлик суви иншооти жорий таъмирланди. Ўроқли қишлоғидаги қабристон ён атрофига 1200 та кўчат экилди ва 4 та йўлда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилди.

ИЖТИМОИЙ ОҒИР АҲВОЛДАГИЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА
1-сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг муаммолари яхшиланишига эришилди. Ногиронлар, якка ёлғизлар, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолганлар ҳамда хотин-қизлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, уй-жой билан таъминлаш ва репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ишлари мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.
1-сектор раҳбари, туман ҳокими сифатида шахсан иштирок этиб, видео конференция сифатида “Ёшлар билан учрашув” ўтказдим. Бу учрашув карантин сабабли онлайн-конференсия шаклида бўлаётганини туман ҳокими, 1-сектор раҳбари сифатида ёшларга тушунтириб, бу вақтинча эканлигини, пандемия тугаши билан яна ҳаммаси яхши бўлишини билдирдим ва ёшлар билан қизиқарли суҳбатлар, савол-жавоблар олиб бордим.
Сектор фаолиятини сифатли ташкил этиш мақсадида тадбирлар давом эттирилмоқда. Бундан кейин ҳам мавжуд муаммоларни жойида бартараф қилиш бўйича сектор аъзолари доимий фаолият юритиб, асосан аҳолининг ночор қатлами - яккаю-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, кўп болали оилаларга ҳомийлик ҳисобидан муаммоларини бартараф этиш юзасидан барча чоралар кўрилаверади.

Баходир БАХРАМОВ,
туман ҳокими, 1-сектор раҳбари.