2020 йилда туманнинг 1-сектори ҳудудида амалга оширилган ишлар
Туман ҳокимлиги томонидан секторда иш сифатини ошириш ва намунавий секторга айлантириш борасидаги вазифалар ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 1-сектор жойлашган бинода капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, бинонинг ички ва ташқи қиёфаси замонавий кўринишга келтирилди.
Сектор штаби биноси зарур канцелярия воситалари, мебель ва бошқа моддий-техника жиҳозлари билан таъминланиб, намунавий иш юритиш, ҳисоботларни жамлаш, умумлаштириш ва амалга оширилган ишларни таҳлил қилишнинг ягона тизими йўлга қўйилди.
Штабда сектор харитаси, паспорти ва тегишли китоблар тўлиқ юритилиб, сектор фаолиятига оид маълумотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, фармойишлар ва қарорлар акс эттирилган стендлар мавжуд.
Шунингдек, штабда иш юритиш ҳужжатлари (йиғма жилдлар) тасдиқланган номенклатура асосида ташкил этилган бўлиб, маълумотлар доимий равишда янгиланиб борилмоқда.
Сектор штаби аъзоларига ўз мутахассислиги бўйича вазифалар аниқ тақсимлаб берилган бўлиб, уларнинг фаолияти доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.
Штаб аъзолари билан бириктирилган ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, 1-секторнинг ҳар бир хонадонларида уйма-уй юриб ўрганиш ишлари тасдиқланган режа-жадвал ва намунавий саволномалар асосида ташкил қилинган. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида 51789 нафар аҳоли истиқомат қилаётган 15 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 8463 та хонадонлардан 1649 таси ўрганилиб, уларда аниқланган 126 та муаммоларнинг 126 таси қаноатлантирилган.
Бундан ташқари, сектор аъзолари томонидан ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар хатлови ўтказилаётган бўлиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
1-сектор ҳудудидаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинида эхтиёжманд оилалар сони 604 тани ташкил этган. Уларнинг ва оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, туман ҳокимлиги, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, АТ “Халқ банки” туман филиали, АТБ “Агробанк” туман филиали ва АТБ “Микрокредитбанк” туман филиали томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига кўмаклашиш, ночор оилаларга полиз маҳсулотлари, касаначилик билан шуғулланиш учун тикув дастгоҳи, қорамол, қўй ва товуқлар олиб бериш хамда томорқадан самарали фойдаланиш учун камбағал оилаларга субсидия орқали иссиқхоналар, картошка уруғи, памидор кўчатлар ва бошқа турдаги дуккакли уруғлар берилиб ўз томорқасидан самарали фойдаланиш учун ва ўз томорқасига ўз-ўзини банд қилиш йўли билан камбағалликдан чиқариш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, бошқа турдаги саховат ва кўмак, яъни 604 та оилага 2 мартадан 350,0 (уч юз эллик) минг сўмлик 13-турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 103 та оилага 1000,0 (бир миллион) сўмдан нақд пул маблағлари, 98 та оилага 2 тадан қўй берилди. 501 та эҳтиёжманд оиларнинг ҳар бир аъзоси учун 220.000 (икки юз йигирма минг) сўмдан ва 16 ёшгача фарзанди бўлган эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларига мактаб формаси ва ўқув қуроллари олиш учун 500,0 (беш юз) минг сўмдан нақд пуллар берилди. Бундан ташқари, ҳар бир камбағал оилалардаги меҳнатга лаёқатли ишсизларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, 409 та фуқарони доимий ишга ва 152 та фуқарони мавсумий ишларга жойлаштириш ишлари амалга оширилди. 72та оилаларга кооперация орқали 0,20 сотихдан доимий фойдаланиш учун ер берилди ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази орқали хар бирига 2,300 (икки миллион уч юз) минг сўмдан субсидия берилди. Аҳолининг бандлигини ошириш ва 1-сектор ҳудудидаги ишсизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида товуқ ва жўжа кооперациялари ташкил этилиб, нафақат камбағал оилаларга, балки хоҳиш билдирган ҳамма оилаларга жўжалар ва уларнинг ем маҳсулотлари ҳам биргаликда тарқатилмоқда. Ҳозирда 1-сектор ҳудудида 8222 та жўжа тарқатилди. Қолган оилаларнинг ҳам бандлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар қилинмоқда. 1-сектор ҳудудида турмуш шароити ва ижтимоий аҳволи яхшиланган эҳтиёжманд оилалардан 304 нафар эҳтиёжманд оилаларни халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан камбағаллик рўйхатидан чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2020 йил 26 августдаги 02-2427-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 20 август куни ўтказилган 66-сонли йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги топшириқномаси юзасидан ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ишсиз ёрдамга муҳтож аёлларнинг бандлигини таъминлаш бўйича 1-сектор ҳудудида хатлов ўтказилди.
Ёшлар билан ишлаш давомида жами ёшлар (18-30 ёш) сони 8758 нафарни ташкил этиб, электрон рўйхатга олинди.
Аёллар билан ишлаш давомида жами аёллар (31-ёшдан юқори) сони 7663 нафар хотин-қизлар ўрганиб чиқилиб, электрон рўйхатга олиниб,
2138 нафар муаммоси бор ёшлар ва 650 нафар муаммоси бор хотин-қизлар аниқланди. Ҳозирги кунда бу бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
2138 нафар муаммоси бор ёшлар ва 650 нафар муаммоси бор хотин-қизлар аниқланди. Ҳозирги кунда бу бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Мингчинор МФЙнинг ўзида 100 та хонадонга иссиқхона қуриб бериш ишлари давом этмоқда. Ҳозирги кунда иссиқхоналарнинг 25 таси қуриб битказилди. Исори Ўроқли МФЙда яшовчи камбағал оилалар рўйхатида турувчи фуқаро Жомонқулов Иброҳимга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида 40 (қирқ) миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб беришда амалий ёрдам кўрсатилди ва фуқаро тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юборди. Ҳозирги вақтда 10 нафар камбағал оилалар рўйхатида турувчи фуқароларни иш билан банд қилиб, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Президентимизнинг 5 та ташаббуслари ижроси юзасидан ёшларни ҳар томонлама баркамол ривожлантириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ишбилармонликка фаол жалб қилиш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқилиб, амалга ошириб келинмоқда.
Шунингдек, 1-сектор ҳудудидаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ва унинг таркибидаги 152 та қишлоқ ва кўчаларда мавжуд турар ва нотурар-жой биноларини тартибга солиш, коммуникация тармоқлари, маиший хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектларини янгилаш ва таъмирлаш, фуқароларни оммавий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда яшаш шароитларини яхшилаш бўйича самарали ишлар бажарилмоқда.
Коронавирус Covid-19 пандемияси инфекциясининг олдини олиш ва карантин чекловлари бекор қилингандан кейин 1-сектор ҳудудида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сектор раҳбари ва МФЙ раислари аҳолининг мақсадсиз кўчага чиқмаслигининг олдини олиш учун маҳалла нозирлари билан ҳамкорликда ҳар кунлик тушунтириш ишлари амалга оширилди, фуқароларнинг ниқоб тақиб юришлари ва антисептик воситалардан доимий фойдаланишлари учун тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
2020 йилда сектор ҳудудидаги Исори Ўроқли МФЙда 1500 метр ички тупроқ йўлга шағал тоши ётқизилиб таъмирланди. Бундан ташқари, Қўштамғали қишлоғидаги қабристонга борувчи 300 метр ички тупроқ йўлга шағал тоши ётқизилиб, таъмирланди.
Ниёзмат МФЙда Капали қишлоғида 100 метр ички тупроқ йўлга шағал тоши ётқизилиб, таъмирланди. Ниёзмат қишлоғига 700 метр масофадан тоза ичимлик суви тортиб келиниб, 45 та ҳонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. Ниёзмат қишлоғига янги трансформатр ўрнатиб берилди.
Булунғур-ариқ маҳалласидаги Жоманжар қишлоғида 400 метр ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб, таъмирланди. Жоманжар қишлоғида йўл устидаги 30 та симёғочлар таъмирталаб бўлганлиги учун янгисига алмаштирилди. Жоманжар қишлоғида ичимлик суви танқислиги сабабли 85 метр чуқурликка темир қувур қоқилиб, тоза ичимлик суви чиқарилди ва 4 тонналик бочка ўрнатилди. Жоманжар қишлоғида 50 та хўжалик ўтиб қайтиши учун Қораариқнинг устидан янги кўприк қурилиб, битказилди.
Бўдана маҳалласидаги Мўмин қишлоғида 500 метр ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб, таъмирланди. Ўртабўз қишлоғида жойлашган яроқсиз аҳволга келиб қолган трансформатор янгидан қайта таъмирланди ва 12 та симёғочлар янгисига алмаштирилди. Ҳозирги кунда Ўртабўз ва Бедана қишлоғида аҳоли ўтиб қайтиши учун Булунғур ариғининг устидан янги кўприк қурилиб, битказилди.
Булунғур маҳалласида Ғофур Ғулом кўчасидан Собир Раҳимов кўчаси кесишмасигача кўчани ёритиш учун чироқлар ўрнатилди. Бундан ташқари, Сайилгоҳ кўчасига 2 та тўсиқ қўйилди ва 23-мактабнинг олдига тезликни чеклаш ва мактаб борлигини кўрсатувчи йўл белгилари ўрнатилди. Фозил Йўлдош кўчасида жойлашган ер ости қувурларнинг оғиз қисми қайтадан алмаштирилди.
Гулзор маҳалласидаги Янги Эрганакли қишлоғидаги 450 метр ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб, таъмирланди. Бундан ташқари, Оқтепа Митан қабристонига олиб борувчи ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб, таъмирланди ва симдан тўсиқ қилиниб, ўраб чиқилди. Янги Эрганаклидаги эскириб, таъмирталаб бўлиб қолган симёғочларнинг бир қисми, яъни 4 донасининг ёғочлари янгисига алмаштирилди.
Истиқлол маҳалласидаги Фарҳод қўрғонида яшовчи ҳонадонларга 1000 метр масофадан ичимлик суви тармоғи тортиб келинди ва хонадонларга улаб берилди.
Мингчинор маҳалласидаги Марказий қўрғон қишлоғидаги 1000 метр ички тупроқ йўлга шағал тоши тўкилиб, таъмирланди. Марказий қўрғон қишлоғига 1000 метр масофадан тоза ичимлик суви тармоғи тортиб келинди ва хонадонларга уланди. Бундан ташқари, 4500 метр масофадан тоза ичимлик суви тармоғи тортиб келинди ва 300 та хонадонга уланди.
Небўса маҳалласидаги Небўса қишлоғига 100 метр ички тупроқ йўлга шағал тоши тўкилиб, таъмирланди ва Қурқозон қишлоғидаги 150 метр ички тупроқ йўлига ҳам шағал тоши тўкилиб, таъмирланди. Қурқозон қишлоғида жойлашган жуда таъмирталаб аҳволга келиб қолган 2 та сим ёғоч янгидан алмаштирилди. Тиғириқ қишлоғида аҳолини тоза ичимлик муаммоси қийнаб келаётганлиги сабабли 46 та хонадонга янгидан артезан қазилиб, тоза ичимлик суви чиқариб берилди. Небўса маҳалласидаги қабристон кўчаси асфальт қилинди ва қабристон атрофи девор билан тўлиқ ўраб чиқилди.
Нурли Йўл маҳалласидаги Қиёт қишлоғида жойлашган қабристонга элтувчи ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб, таъмирланди ва Тонготар қишлоғида жойлашган қабристонинг деворлари қайтадан таъмирланди. Бундан ташқари, Олмазор қишлоғининг мактабга элтувчи асосий йўлининг ўнқир-чўнқир жойларига майда шағал тоши тўкилиб, таъмирланди. 4-мактабга интернет тармоғи яхши ишлаши учун 1500 метрли оптик толали симли интернет тармоғи тортиб борилди.
Оқтош маҳалласидаги Оқтош қишлоғидаги 800 метр ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб, таъмирланди ва Мўминобод қишлоғидаги 2000 минг метр ички тупроқ йўлига ҳам шағал тоши тўкилиб, таъмирланди.
Чангал-1 маҳалласи ўтган 2019 йил “Обод маҳалла” дастурида бўлганлиги сабабли, ўша йилнинг ўзида ички ва асосий йўллар таъмирланиб, ичимлик суви тармоқлари ва эскирган симёғочлар ҳамда трансформаторлар янгидан ўрнатилган эди. Шунингдек, жорий йилда ҳам бажарилган ишларга қўшимча равишда кенг қамровли чора-тадбирлар қилинмоқда.
Эрганакли маҳалласидаги Эрганакли қишлоғида жойлашган 2000 минг метр ички тупроқ йўлга шағал тоши тўкилиб, таъмирланди. Эрганакли қишлоғидаги эски симёғочлар таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли янги
16 та симёғочлар ўрнатилди.Эрганакли қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳамраева Асилага тикув машинаси берилди. Эрганакли маҳалласига янги мактаб биноси қуриб берилди.
16 та симёғочлар ўрнатилди.Эрганакли қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳамраева Асилага тикув машинаси берилди. Эрганакли маҳалласига янги мактаб биноси қуриб берилди.
Янгиқўрғон маҳалласидаги Шодиёна кўчаси ва Боғишамол кўчасига 20 та эскирган симёғочлар ўрнига янги 20 та симёғочлар ўрнатилди ва янги трансформатор ўрнатилди.
Ўроқли маҳалласидаги Ўроқли, Қўштамғали, Олқартепа қишлоқлардаги асосий йўллар енгил таъмирдан ўтказилди. Ўроқли қишлоғида жойлашган 8-мактабга элтувчи пиёдалар йўлакчасига майда шағал тош ётқизилди, Олқартепа қишлоғининг кириш қисмида жойлашган 150 метр ички тупроқ йўлига шағал тоши тўкилиб, таъмирланди. Ўроқли қишлоғида трансформатор таъмирталаб бўлганлиги сабабли 2 дона трансформатор жорий таъмирдан чиқарилди, юқори қувватли 1 та эски симёғоч янгисига алмаштирилди. Ўроқли қишлоғида фермерларга сувни яхши етказиб бериш учун 1583 метр ариқ қазилди. Бундан ташқари, Ўроқли қишлоғидаги тоза ичимлик суви иншооти жорий таъмирланди. Йўлларда тезликни чекловчи 4 та белгилар ўрнатилди. Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг муаммолари яхшиланишига эришилди.
Ногиронлар, якка ёлғизлар, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолганлар ҳамда хотин-қизлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, уй-жой билан таъминлаш ва репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ишлари мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.
Сектор фаолиятини сифатли ташкил этиш мақсадида тадбирлар давом эттирилмоқда ва натижаси ҳақида белгиланган муддатларда ахборот бериб борилиши таъминланади.
Баҳодир БАХРАМОВ,
Булунғур туман ҳокими,
1-сектор раҳбари.