Туман ИҲҲҚЖ ижро аппаратига “Каттақишлоқ” МФЙда яшовчи фуқаро Қодиров Диёрнинг Булунғур шоҳкўчасида жойлашган хўжалик моллари дўконидан сотиб олган электр ҳисоблагичи яшаш хонадонига олиб бориб ўрнатганидан сўнг беш кун ўтиб ишламай қолганлиги тўғрисидаги аризаси, “Небўса” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Шерназаров Баҳодирнинг Булунғур шоҳкўчасида жойлашган “Жавоҳирбек Бахт” номли маиший техника воситаларини кредитга сотадиган дўкондан ўтган йили 2.600.000 (икки миллион олти юз минг) сўмга олти ойга кафолат муддати билан сотиб олган “Агер” русумли ноутбуги антивирус дастури носозлиги туфайли ишламай қолганлиги ва бу ҳақда дўкон мудирига мурожаат қилганида рад жавобини олганлиги ҳақидаги мурожаати аппарат ходимлари аралашуви билан ижобий ҳал қилиб берилди. Яъни, ҳар иккала дўкон сотувчиларига ҳам Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари тушунтириб ўтилгач, истеъмолчиларга сотиб олган товарлари худди шундай янгиларига алмаштириб берилди.
Нигора ХУШНАЗАРОВА,
ИҲҲҚЖ ижро аппарати мутахассиси.