Туманимизнинг энг чекка қишлоқларидан бири - Ғўбдин тоғи этагида жойлашган Бот-бот қишлоғидир. ХV-ХVI асрларда асос солинган бу қишлоққа биринчилардан бўлиб Сурхон воҳасининг Бойсун туманидан минглар уруғига мансуб одамлар кўчиб келишган. Кейинчалик қўшни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан қирқлар уруғига мансуб одамлар ҳам бу ерни истиқоматгоҳ этишган.
Бу ерда кучли ёмғир натижасида паст-баланд қирлар ва паст текисликларда ботқоқликлар пайдо бўлиб, уй ва ёввойи ҳайвонлар ботиб қолаверишган. Уларни чиқариб олишнинг иложи бўлмаган. Энг қизиғи шуки, қишлоқ аҳолисининг кўз ўнгида катта бир машина ботқоққа ботиб кетди. Ёғингарчиликлар тугаб, орадан чамаси бир ойлар ўтиб, ерлар қуригач машина ковлаб олинди. Шу сабабли аҳоли ўртасида бу ерлар бот-бот экан, - деган сўз кенг тарқалиб, ҳудуд Бот-бот қишлоғи номини олган.
Бот-ботликлар асосан чорвачилик, деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланишади. Ўтган ХХ асрнинг 50-йилларида қишлоқ аҳолиси пахта экиш учун 5 километр пастга кўчирилган. Шу сабабли Юқори бот-бот, Ўрта бот-бот, Қуйи бот-бот қишлоқлари ва Бот-бот канали қурувчилари учун қурилган бир ва икки қаватли уйлар ҳисобидан Бот-бот дача-қишлоғи пайдо бўлган.
-Қишлоқ аҳолиси бир оила аъзосидек тинч-тотув, турмушлари фаравон бўлиб яшаб келмоқда, - дейди қишлоқ фаолларидан бири Холбой ака. - Улар асосан чорвачилик, деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланишади. Қишлоқ тадбиркорлари ташаббуси билан 3 та савдо дўконлари аҳолига беминнат хизмат қилмоқда. Яшашдан кам жойимиз йўқ. Лекин, қишлоғимиз дарди билан ҳеч ким қизиқмайди. Ўтган асрнинг 1965 йилида ўрнатилган трансформатор ва симёғочлар ўз хизматини ўтаб бўлганлигига қарамасдан, ҳамон юқори кучланишли симларда куйиб кул бўлган ҳолатда илиниб, осилиб турибди. Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қурилган 2 та артезиан қудуғи ишламаётганига ҳам анча йиллар бўлиб кетди. Шу боис қишлоқ аҳолисиннг ҳар бири ўзи учун қўлбола “качалка” кранлари ясаб олишган. Бешқўтон маҳалласидан Юқори бот-бот қишлоғигача бўлган 10 километрли асфальт йўл яроқсиз ҳолга келиб қолганлигига ҳам анча йиллар бўлди. Ўтган давр мобайнида қишлоғимиз фаоллари ҳамма тегишли ташкилотлар раҳбарларига бир эмас, икки эмас, ўн марталаб мурожаат қилишди. Натижа бўлмагач ҳамма ўз ҳолича “качалка” кранларидан сув ичиб, ўнқир-чўнқир йўлларда юриб, кул бўлиб куйиб кетган сиёғочларга ачиниб назар солиб ўтишдан бошқа иложлари қолмади. Бутун Республикамиз бўйича “Обод қишлоқ” дастури асосида обод бўлаётган қишлоқларни телеэкранларда кўриб ҳавас қиламиз. Қачон бизнинг қишлоқларимиз мутасаддилар эътиборига тушаркин-а?.

Раббим ҲОТАМОВ,
“Булунғур ҳаёти”нинг махсус мухбири.
“Булунғур ҳаёти”нинг махсус мухбири.