ЎзР. Президентининг 2021 йил 3 февраль кунидаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ги ПФ-6155-сонли Фармонига кўра, пандемияда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар 2021 йил
31 декабргача амал қилади:
31 декабргача амал қилади:
➖ туризм, транспорт ва умумий овқатланишдаги тадбиркорларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича 2021 йил 1 январь ҳолатига қарздорлиги тўланиши;
➖ Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ–5969 сон Фармонида назарда тутилган субъектларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича 2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра мавжуд қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиш ва солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратиш чораларини кўрмаслик талаби;
➖ пандемия даврида Президент томонидан тадбиркорларга 2020 йил
31 декабрь ҳолатига қолдиқда турган мол-мулк ва ер солиғи бўйича берилган фоизсиз кечиктириш суммаси;
31 декабрь ҳолатига қолдиқда турган мол-мулк ва ер солиғи бўйича берилган фоизсиз кечиктириш суммаси;
➖ кичик тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилишига мораторий.
Агарда юқоридаги ҳолатлар бўйича сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизга ноқонуний аралашувлар бўлаётган ва сунъий тўсиқлар қўйилаётган бўлса ЎзР Бош вазирининг Булунғур туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига ёки 1100-рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишларингиз сўралади.
Ф.ПИРИМҚУЛОВ,
ЎзР. Бош вазирининг Булунғур туманидаги
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш
қабулхонаси мудири.