Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессиясини чақириш тўғрисида Булунғур тумани ҳокимининг қарори
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
I. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси 2021-йилнинг 27-август куни соат 16:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилсин.
II. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин.
1. Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг 2021-йил II-ярим йиллигига мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-февралдаги “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегиясини Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари А.Бўрибоев ҳисоботи.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М Мирзиёевнинг раҳбарлигида 2021-йил 24-март куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли баённомаси 7-бандининг ижросини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан ягона онлайин тизимига малумотларни киритилиши юзасидан қилиниётган ишлар тўғрисида туман прокурори С.Саидовнинг ҳисоботи.
4. Булунғур туманидаги халқ таълими муассасаларида 2021-2022-ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири З.Алиқулованинг ҳисоботи.
5. Ёшлар ишлари агентлиги Булунғур туман бўлим бошлиғи К.Ғаппаровнинг туманида ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилган оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботи.
6. Бошқа масалалар.
III. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.
Туман ҳокими Б.Бахромов