Бугунги кунда барча жабҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан солиқ тизимида ҳам. Айни пайтда фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу соҳада ҳам масофадан туриб, электрон тарзда хизмат кўрсатиш, аҳолидан мурожаат ва таклифларни ҳамда уй-жой, мол-мулк ва бошқа солиқ тўловларини электрон тарзда қабул қилиб олиш каби хизматлар ҳам амалга оширилмоқда.
Маҳаллаларда муаммоларни тизимли ҳал қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ ижросини бажариш бўйича эндиликда 2023 йилдан бошлаб ундирилган мол-мулк ва ер солиғи маҳалла бюджетида қолдирилиши белгиланмоқда. Шунга кўра ҳар бир маҳалла ўзининг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларини мустақил ҳал этиш учун "Маҳалла бюджети" тизими жорий этилади. Хусусан, келгуси йил бошидан ҳар бир вилоятнинг биттадан туманида тажриба тариқасида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади. Бунда:
-ундирилган мол-мулк ва ер солиғи маҳалла бюджетида қолади;
-ҳар йили 1 февралга қадар туман ва шаҳар ҳокимлари маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда маҳалла бюджети ҳисобидан ҳал этиладиган лойиҳалар рўйхатини туман Кенгашларига тасдиқлаш учун киритади;
-Келгуси йил якунида ушбу тажриба барча ҳудудларда жорий қилинади.
Зоҳид ОЧИЛОВ,
туман ДСИ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи.