“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” (2020й)да амалга оширишга оид давлат дастурининг 36-бандида 2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган эди. Мазкур топшириқ ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасини Президентининг Фармони лойҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди ва Ўзбекистон Республикасини Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги Фармони (ПФ-6181) билан “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” тасдиқланди.
Мазкур фармонда келтирилишича қуйидагилар концепциянинг устувор йўналишлари этиб белгиланган:
-фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;
-фуқаролик жамияти институтларига кўмак бериш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш;
-давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
-давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш;
-фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.
Таъкидлаш жоизки, 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг мақсади мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ҳамда долзарб масалаларни ҳал этишда ҳамкорлигини кучайтириш, республикада барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташаббускорлиги ва фаоллигини ошириш ҳисобланади. Шунингдек, концепция фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичларини белгилаб беради ҳамда соҳага оид мақсадли дастурлар ва «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

Ғайрат ЯКУБОВ,
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи