Яқинда туман жисмоний тарбиява спорт бўлими спрот мажмуасида туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 16-, ва 23-сонли вактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ўртасида оммавий жисмоний фаоллик тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Санжар Қўлдошев сўз олиб, инсон ҳаётида спортнинг аҳамияти ва роли қанчалик муҳим эканлиги, инсонлар спорт билан шуғулланиш орқали турли касалликларга қарши кучли иммунитет тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш самарали натижа бериши ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунчалар берди.
Спортнинг югуриш, баскетбол, гимнастика ва волейбол турлари бўйича ўтказилган мусобақада ҳар иккала мактабгача таълим ташкилотининг ходимлари ҳам фаол иштирок этишди. 16-мактабгача таълим ташкилоти ходимларидан Ўғилой Тўраева, Гулҳаё Холбоева, Дилдора Мардиева, Мадина Яхшибоева ва бошқа иштирокчиларнинг фаол ҳаракатлари туфайли ғолибликни қўлга киритиб, фахрли биринчи ўринни эгаллашди.
Шохида САТТАРОВА.