3-сонли мактабгача таълим муассасасида “Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш” мавзусида МТМлар ошпазларининг семинари бўлиб ўтди. Семинарда ДСЭНМ ходими Раъно Шомирзаева, мактабгача таълим бўлими шўъба мудири Шоҳида Сатторова, мактабгача таълим мудираси Умида Гўбаева, 2-МТМ ошпази Замира Холиқова, 3-МТМ ҳашираси Гулнора Бердиёровалар ошхона жиҳозлари, тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланиши, таом тайёрлаш жараёнида юқори технологияларга амал қилиш, ошпазлар томонидан таом тайёрлаш жараёнида санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш ўта долзарб масала эканлиги ҳақида сўз юритишди.
* * *
Нурли йўл МФЙдаги 16-сонли МТМда “Кузатув кенгашларини ташкил этиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда иштирок этган мактабгача таълим бўлими мудираси Умида Гўбаева кузатувчилар олдида турган муҳим вазифалар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди.
Семинар давомида тарбиячи Севара Раббимова тарбиялаётган катта гуруҳ тарбияланувчилари иштирокида “Баҳор байрами” тадбири бўлиб ўтди. Тадбир давомида тарбияланувчилар миллий урф-одатларимизни, қариятлармимизни акс эттирувчи саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Шунингдек, тарбияланувчи жажжи қизалоқлар “Қизлар беллашуви”да ҳам ўз маҳоратларини кўрсатдилар. Улар дастурхон безаш, меҳмон кутиш каби удумларни саҳна кўринишларида акс эттирдилар.
Раббим ҲОТАМОВ.