Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” спорт мажмуасида вилоят спорт фахрийлари Кенгашининг ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Нуроний”, “Маҳалла”, “Соғлом авлод” жамғармалари ҳомийлигида нуронийларнинг Наврўз байрамига бағишланган соғломлаштирувчи спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада туман (шаҳар)лардан 100 нафарга яқин нуроний отахон ва онахонлар иштирок этишди.
Мусобақада югуриш ва баскетбол тўпини саватга ташлаш бўйича нуроний онахонлардан 56-60 ёшлилари ўртасида Дилором Эшманова (Булунғур тумани), 61-65 ёшлилар ўртасида Ноила Соҳибова (Булунғур тумани) ва 66-70 ёшлилари ўртасида Муҳайё Раҳматова (Жомбой тумани), спортнинг шахмат тури бўйича нуроний онахонлар ўртасида Муҳаррам Эшпўлатова (Ургут тумани)лар ғолиб бўлишди.
Нуроний отахонлардан эса 61-65 ёшлилар ўртасида Бахтиёр Ҳасанов (Булунғур тумани), 66-70 ёшлилар ўртасида Салом Камолов (Иштихон тумани), 76-80 ёшлилар ўртасида Убайдулла Қосимов (Самарқанд шаҳри) ва 86-90 ёшлилар ўртасида Темурбобо Мансуров (Самарқанд шаҳри), спортнинг шахмат тури бўйича нуроний отахонлар ўртасида Иброҳим Раҳимов (Ургут тумани)лар ғолиб бўлиб, “Соғ - танда соғлом - ақл” грантининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир сўнгида мусобақа иштирокчилари учун байрам дастурхони ёзилди.
Шароф МАМАТҚУЛОВ.