Самарқанд ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Булунғур туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан оммавий ва шахсий сайёр қабуллар ташкил этилиб, мурожаатлар тингланди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси жойида ҳал этилиб, 10 таси юзасидан қонунчилик талаблари асосида тушунтиришлар берилди.
Шундан сўнг, ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига риоя этиш, мавжуд томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.