САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев Булунғур туманида “Сайёр қабул” ўтказди.
Тадбирда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, ички ишлар,судлар, қишлоқ хўжалиги, солиқ, божхона, коммунал соҳа ва бошқа масалаларга оид мурожаатларига ечим изланди.
Тадбир давомида элликка яқин фуқароларнинг мурожаати эшитилиб, аҳолининг ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Фуқаро А. Худайқулов фермер хўжалигитга тегишли бўлган ер майдонини бошқа шахсга бериб юборилганлиги бўйича мурожаати ҳал этилгани учун МИБ раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, фуқаро Ҳ. Исоқовнинг ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб, унга ногиронлик аравачаси тақдим этилди.
Қабул давомида мурожаат қилган фуқароларнинг 2 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 та қўлтиқтаёқ ва 2 та эшитиш мосламаси берилди.
Сайёр қабулда МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этди.
Дўстбек СУЛАЙМОНОВ,
вилоят Мажбурий ижро бюроси
хусусий ахборот хизмати ходими.