Туман ҳудудида ёнғин хавфсизлигининг таъминланишида жойларда асосантарғибот-ташвиқот ишларининг тўғри йўлга қўйилиши муҳим аҳамият касб этаяпти. Бўлимимиз ходимлари томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида 91 та корхона, ташкилот, муассасалар ва халқ хўжалиги масканлари, 11109 та фуқаролар яшаш хонадонларининг ёнғинга қарши ҳолати тўлиқ текширилди. Текшириш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳамда унинг ижросини бажармай келаётган 30 нафар жавобгар шахслар ва фуқароларга нисбатан 4.719.376 сўм миқдорда маъмурий чора кўрилди. Ёнғин чиқиши мумкин бўлган 4 та бино ва иншоотлар ҳамда 1909 та носоз газ ва электр тармоқларидан фойдаланиш ҳолати вақтинчалик тақиқланди.
Маҳалалар ва йирик корхоналар, ўқув муассасалари, чойхона, масжидлар ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда 112 та йиғинлар ва учрашувлар ташкил этилиб, унда 12000 нафар ишчи-хизматчилар ҳамда фуқаролар иштирок этишди. Тегишли йўриқномалар асосида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилганлиги боис ўтган март ойида туман миқёсида бирорта ҳам ёнғин содир этилмади.
ДилмуродЖАББОРОВ,
туман ЁХБ катта инспектори, лейтенант.