Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов туманимиздаги 20-умумтаълим мактабида бўлиб, таълим муассасасидаги ютуқлар ва муаммоларини ўрганди. Хусусан, мактабнинг моддий техник базаси аҳволи, уларда ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, вазир мактабнинг педагог жамоаси билан яқиндан суҳбат қуриб, уларнинг кайфияти, қизиқишлари билан ўртоқлашди. Зиё масканларидаги устозларнинг таълим сифатини ошириш борасидаги фикр ва мулоҳазаларини тинглади.
Ташриф давомида мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг келажакдаги орзу-мақсадлари билан қизиқди. Аниқ ва табиий фанлардан савол-жавоблар уюштирди. Савол-жавобларда фаол иштирок этган 11-синф ўқувчиси Зулхумор Раҳмонқуловага вазир планшет совға қилди.

- Мактабимиздаги муҳит, ўқувчиларнинг чуқур билим олишлари учун яратилган шароитлар замон талабига мослиги вазир томонидан ижобий баҳоланди, - дейди 20-умумтаълим мактаби директори Гавҳар Чориева. - Биз педагоглар келгусида ҳам зиммамизга юклатилган улуғвор вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун бор билим ва куч-ғайратимизни сафарбар этишга вазирни ишонтирдик.
Пўлат ҒАФФОРОВ.