Халқ таълими тизимида меҳнат қилаётганлар ҳар йили август ойида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, янги ўқув йилида амалга оширилиши керак бўлган ишларини анъанавий Август Кенгашида режалаштириб олишади. Жорий йилги Август Кенгаши 11-умумтаълим мактабида ўтказилди.
Кенгаш ишида иштирок этган туман туман ҳокимининг ўринбосари Б. Ильчиев халқ таълими тизимининг жамият ҳаётида тутган ўрни, бу соҳага давлатимиз томонидан берилаётган эътибор, тизимда меҳнат қилаётган устоз-мураббийларнинг ёш авлодни билимли ва юксак маънавият эгалари қилиб тарбиялашдаги бурчи ҳамда масъулияти ҳақидги фикрларини баён қилди.
Туман халқ таълими бўлими мудири А. Умрзоқов тизимда ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар, соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар, бу камчиликларни бартараф этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар хусусида сўз юритди. Шунингдек, давлатимиз томонидан таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида кўрсатилаётган ғамхўрликларга жавобан ҳар бир устоз-мураббийларё, тизимда меҳнат қилаётган ходимлар виждонан тер тўкиб, ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қилишлари лозимлигини таъкидлади.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси Д. Умматов таълим тизимида ҳалол ва самарали меҳнат қилаётган устоз-мураббийлар номини қайд этиб, уларнинг бир гуруҳига фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.
Шунингдек, таълим тизимида замон талаблари асосида меҳнат қилишаётган ўқитувчилар туман ҳокимлиги ҳамда халқ талими бўлимининг фахрий ёрлиқлари билан ҳам тақдирланишди.
* * *
7-МТМда ўтказилган тадбир мактабгача таълим муассасаларининг иш фаолиятини замон талабларига мос равишда йўлга қўйишга бағишланди. Туман ҳокимининг ўринбосари Б. Ильчиев, МТМ мудири У. Гўбаевалар ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда бу соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг асосий бурч ва вазифаларини кўрсатиб ўтишди.
Тадбирда МТМ тизимида самарали фаолият юритаётган тажрибали ходимларнинг бир гуруҳи фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Шунингдек, уларга Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.
Даврон УММАТОВ,
Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси.