Самарқанд вилоят судининг судьяси Т.Қодиров ва жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси Г.Негматовлар 2-сон касб-ҳунар мактаби биносида Булунғур тумани аҳолисининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича “Сайёр қабул” ўтказишди. Унда ёшлар билан ҳамда "Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга туман суди билан ҳамкорликда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан, суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазоларини ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш билан боғлиқ 10 нафар шахсларга нисбатан йиғма жилд ҳужжатлари суд томонидан кўриб чиқилиб, тақдимномалар қаноатлантирилиб, қолган жазони ўташ муддатидан шартли озод қилинди.
Йиғилиш сўнгида фуқароларга Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан ўзгартишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтишди.


