Жорий йил 25 март куни Самарқанд вилоят суди раиси О.Хайитов, Самарқанд вилояти маъмурий суди раиси Б.Диёров, Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди раиси Ж.Файзуллаев, Жомбой туманлараро Иқтисодий суди раиси Н.Турсунова ва Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман раиси Ғ.Негматовлар томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими Нуронийлар масканида фуқаролар билан очиқ “Сайёр қабул” ўтказишди.
Очиқ “Сайёр қабул”да 3 нафар маҳкумлар жазодан озод этилди, 2 нафар шахслар МЖтКнинг 21-моддаси билан огоҳлантирилди, 3 нафар шахсларга МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, жазоси камайтирилди ва 5 нафар шахсларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Очиқ “Сайёр қабул”да фуқароларга ҳамда ҳаётда адашиб, жиноятга қўл урган шахсларга хатоларини тушуниб олишлари ҳамда келгусида бунга йўл қўймасликлари юзасидан тегишли тартибда ҳуқуқий тушунчалар берилди.


