Чет тилларнинг янгича методда ўқитилиши юртимиз равнақида ғоят муҳим ўрин тутади. Маълумки, бугунги кун техника тараққиёти даврида ҳар бир ёшлар учун келажакда муносиб касб эгаси бўлиш учун чет тилларга бўлган талаб-эҳтиёж ошади.
Тил кўникмалари интеграцияси CEER меъёри бўйича тил ўрганишнинг тўрт кўникмаси: ўқиш ва ёзиш, сўзлашиш, тинглаб тушуниш бўйича кўникмаларни интеграллашган ҳолда ривожлантиришга хизмат қилади, шунингдек, нутқ амалиётида алоҳида урғу берилади.
Европа Кенгашининг “Чет тилини эгаллаш умумевропа компетенциялари: ўқитиш, ўрганиш ва баҳолаш” тўғрисидаги умумэътироф этилган халқаро меъёрлари (CEER) бўйича чет тилларини босқичма-босқич CI даражасига етказиб, амалда қўллашда шарқ тилларини ўрганишдаги юқори интеграллашган ҳолда ўргатиш, уларнинг турли контекслардаги мулоқот малакаларини ривожлантириш, хусусан, ўрганилаётган чет тили кўникмалари тўғрисидаги амалий ва назарий билимларини такомиллаштириш ҳамда эгалланган билим, кўникма, малакаларини касбий ва илмий фаолиятда эркин қўллай олишларини талаб қилади.
Бугунги кунда яратилаётган ҳар бир педагогик дастурий воситалар ана шу мақсаднинг бекаму-кўст амалга оширилишини таъминлаб бериши лозим. Акс ҳолда, яратилган замонавий педагогик дастурий воситалар кўлами ва даражасидан қатъи назар, ўз самарасини бериши қийин. Бу каби талабдан келиб чиқиб, яратилаётган дастурий воситалар компьютер, планшет, ҳатто мобиль воситалар учун мослаштириб яратилмоқдаки, бу ҳолат ҳар қандай шароит ва ҳар қандай ҳолатда самарали таълим олишга шароит яратмоқда.
CEFR, IELTS, TOEFL ва APTIS forteachers тест сертификатлари шулар жумласидандир. Ўқитувчиларга тезроқ тест топшириғини бажариш мақсадида Давлат тест маркази чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси Британия Кенгаши билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамаси топшириғига биноан, ARTIS for teachers тест тизими ишлаб чиқилди.
Бундай имкониятлар нафақат ўқувчиларнинг билимини, балки чет тили ўқитувчиларининг ҳам билим даражасини яхшилайди. Қолаверса, юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган салоҳиятли кадрлар етиштиришда ғоят муҳим ўрин тутади.
Нурбек БОРОТОВ,
11-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси.