ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР СУД ҲИМОЯСИДА
Давлатимиз раҳбарининг бу борадаги ҳаққоний талаблари ва миллий қонунчиликда белгиланган меъёрларни аниқ қўллаш давр талабидир. Бу ўз навбатида, иқтисодий судлар томонидан чет эл инвесторлари, хорижий тадбиркорлар учун судга мурожаат қилишда тенг имкониятлар яратишни, уларнинг судларимизга бўлган ишончини оширишни талаб қилади.
Суд амалиётида иқтисодий судлар томонидан чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни кўришда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар бўйича универсал халқаро шартномалар, ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича минтақалараро халқаро шартномаларга таяниш лозим бўлади.
Фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги давлатлараро икки томонлама халқаро шартномалар, чет давлат ҳуқуқи нормаларини қўллашда уларнинг чет давлатда шарҳланишига ва амалда қўлланишига оид ҳукуматлараро ёки идоралараро халқаро шартномаларда назарда тутилган қоидалар ҳам муҳим.
Мамлакатимизда чет эл инвесторларига қулай ишбилармонлик муҳити яратилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятлари кафолатли ҳимоя қилиниши – юртимизда иқтисодиётни барқарор суратларда ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Бегзод ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси, 1-даражали юрист.