Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқимиз эртага эмас, бугундан бошлаб яхши яшаши керак”, - деган пурмаъно гаплари Небўса маҳалласиининг Қурқозон қишлоғида ўз ифодасини топди. Янги йил арафасида қишлоқ марказида янги электр трансформатори ўрнатилди. Унинг ёнидан янги артезиан қудуғи қазилиб, қишлоқ аҳолиси учун тоза ичимлик суви чиқарилди. Қишлоқ аҳолисининг муаммоларидан бири электр энергияси билан тоза ичимлик суви эди. Бу муаммолар ҳал бўлди. Шу кунларда қишлоқ аҳолисининг қувончи чексиз.

Аҳоли ишонч билдириб туман Кенгаши депутатлигига сайлаган депутат Абдунаби Маллаев ишончни оқлади. Унинг депутат сўрови натижасида туман ҳокимлигининг мадади, туман электр тармоғи ходимларининг шижоаати, маҳалла фаолларининг тиниб-тинчимаслиги, серғайрат қишлоқ ёшларининг ҳашари билан электр трансформатор ўрнатиладиган жойда қазиш ва бетон ишлари амалга оширилди. Электр тармоғи мутахассислари янги трансформатор билан бирга 8 та темир-бетон устунлар ўрнатишди. Янги ўрнатилган трансформатор ёнидан қўшни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани мутахассислари 100 метр чуқурликда артезиан қудуғи қазишиб, тоза ичимлик суви чиқаришди. Трансформатор ва артезианга бориладиган 100 метр масофадаги йўлга шағал тош тўкилиб, равонлаштирилди. Янги артезиан қудуғидан 2,5 километр масафага пластмас қувурлар ётқизилиб, 100 дан ортиқ хонадонларга ичимлик суви кириб борди.
- Эски артезиан қудуғи бундан 50 йил олдин чириб, ишдан чиққан эди, - дейди маҳалла фаоли, Қурқозон қишлоғи оқсоқоли Ҳазратқул ака Умурзоқов. - Аҳоли ичимлик сувни ҳоувузлардан олиб ичарди. Техникаси борлар 2,5-3 километрдан сув ташиб келишарди. Шунингдек, кейинги пайтларда амалдаги эски электр трансформатор кучсизланиб, электр токида узилишлар кўп бўларди. Шу боис дардимизни туман Кенгаши депутати Абдунаби Маллаевга қайта-қайта тўкиб солдик. Депутатимиз депутатлик сўрови билан мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва туман ҳокимлигига дардимизни мунтазам етказиб турди. Натижада, қишлоғимизга ҳам “қуёш кулиб боқди”...
Қишлоқ ободончилиги ва аҳоли турмуши фаравонлиги учун бўлган бу ишларда қишлоқ ёшлари ва фаооларидан Сайфиддин Абдураупов, Ботирбой Нурмаматов, Мамарасул Раупов, пайвандчи Камол Зиёдуллаев, Синдор Тоғаев, Турғун Каримовлар фаол иштирок этдилар.
- Бизга бундай қулай шароит яратиб беришда ўзининг беминнат меҳнатини аямаган қишлоқдошларимизга, маҳалла фаолларига, оқсоқолларига, электр тармоғи ходимларига, туманимиз ҳокимига, шу ишда бош-қош бўлиб, елиб югуриб амалга оширган дупутатимиз Абдунаби Маллаевга чуқур миннатдорчилик билдирамиз, - дейди Қурқозон қишлоғи фуқароси Солия опа Умурзоқова. - Шу пайтгача электрдан ёлчимадик. Ичимлик сувини эса ҳовлимиздаги ҳовуздан олиб ичардик. Шу ҳовуздан молларимиз ҳам ичарди. Янги йил арафасида бизга ўхшаганларнинг хонадонларида электр чироғи ўчмайдиган, аҳоли эса ҳовузлардан сув ичмайдиган бўлишди.
Фурсатдан фойдаланиб қишлоғимизга янги трансформатор, темир-бетон устунлар ўрнатиб, артезиан қудуғини ишга тушириб берган туман электр тармоғи ходимларини касб байрамлари билан Қурқозон қишлоғи аҳолиси номидан қизғин табриклаймиз. Уларнинг ишларига омад тилаб, қўлларингиз дард кўрмасин, деймиз.
Раббим ҲОТАМОВ.