- Туманимизда ўтган йиллар мобайнида электр энергиясида муттасил узилишлар бўлиб турар эди. Жорий йилда эса ўша “лип-лип”ларга барҳам берилди, - дейди туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Икромжон Муратов. - Бунинг учун дастлаб тумандаги эскириб қолган 47 та трансформаторлар мукаммал таъмирланди. 69, 6 километр масофадаги юқори кучланишли электр тармоқлари, паст кучланишли 0,4 киловатли электр узатиш тармоқларидаги 59,3 километр масофадаги электр линиялари замон талаблари асосида таъмирланди.
Шунингдек, яна қўшимча тарзда 7 та янги трасформаторлар ўрнатилди. “Обод қишлоқ” дастури асосида Каттақишлоқ МФЙ ҳудудида 5 та трансформатор ва 2,2 километр масофадаги 0,4 киловольтли ҳаво линияси таъмирланди. Электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида қўшимча 160 киловатли транформатор ўрнатилди, 2,4 километрга 0,4 киловатли янги электр линияси тортилди.
Ғўбдин МФЙ ҳудудидаги Қизилқўрғон қишлоғида “Давлат дастури” асосида қурилаётган янги уйлар учун 1 та трансформатор пункти ва 1,2 километр масофадага 0,4 киловатли ҳаво линияси тортилди. Чириган, синган, ёниб кетган 100 дан ортиқ симёғочлар темирбетон устунлар билан алмаштирилди. Шу сабабли туманда электр узилишларига барҳам берилди.
- Қишлоғимиз марказидаги юқори кучланишли электр транформатори ёнидаги “А” ҳарфи шаклидаги симёғочнинг куйиб, ёниб кетганига анча йиллар бўлган эди, - дейди Небўса МФЙ ҳудудидаги Тиғириқ қишлоғида яшовчи фуқаро, меҳнат фахрийси Тоҳир Хўжамуродов. - Юқори кучланишли линиялар симлари осилиб қолиб, бу ердан ўтаётган йўловчилар, мактаб ўқувчилари юрак ютиб, ҳадиксираб ўтишар эди. Айниқса, шу транформатор атрофида яшовчи аҳоли тинчи бузилган эди. Мана, бугунги кунда электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилган ишлар муҳтарам Президетимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Халқимиз эртага эмас, бугундан бошлаб яхши яшаши керак” деган сўзларига амалий жавоб бўлди. Фурсатдан фойдаланиб элу- халқимизнингфаровон яшашига муносиб ҳисса қўшаётган электр тармоқлари корхонаси - нурчиларни туманимиз аҳолиси номидан байрамлари билан чин дилдан қутлаймиз.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: нурчилар Султонмурод Тўраев ва Зафар Ортиқовлар бригада бошлиғи Ойбек Ҳакимов (ўртада) билан ўзаро суҳбатда.