Болаларнинг таълим-тарбиясида мақолларнинг ўрни катта. Мақоллар она Ватанни севишга, унинг ҳар бир қарич ери учун курашишга, касб-ҳунар эгаси бўлишга, аҳил-иноқ бўлиб меҳнат қилишга, тўғри сўз ва ҳалол бўлишга, дўстликни улуғлашга, одобли бўлишга чақиради. Шундай экан, биз ўқитувчилар, ота-оналар болаларга кўпроқ мақол ёдлатишимиз керак. Эскилар доим гапининг ўртасида мақол қўшиб айтган, фарзандларини кўпроқ мақол айтиб тарбиялаган. Масалан:
- Ватанинг тинч, сен тинч.
- .Ватани борнинг бахти бор.
- Ўзга юртда шоҳ бўлгунча ўз юртингда гадо бўл.
- Қозонга яқин юрсанг қораси юқади.
- Устоз отангдан улуғ.
- Бошингга қилич келса ҳам рост гапир... ва ҳоказо.
Мен ўқувчиларимни ўқиш дарсларида, синфдан ташқари ўқиш жараёнларида гуруҳларга бўлиб, мақол айткизаман. Ёки “Ким кўп мақол билади?” мусобақаларини ташкил этиб, мусобақада ғолиб бўлган гуруҳларни рағбатлантираман. Ўқувчилар мақоллар ёдлаб, Ватанга, онага, дўстга, табиатга, устозга, ўзидан катта ва кичикка бўлган меҳри ва ҳурмати ошади. Шунда биз ўқувчиларимиздан яхши натижа кутиб оламиз, деган умиддаман.

Мавжуда ЭРАЛИЕВА,
12-умумтаълим мактабининг
бошланғич синф ўқитувчиси.
12-умумтаълим мактабининг
бошланғич синф ўқитувчиси.