22-умумтаълим мактабида чорак якуни билан 1-“Е” синфи ўқувчилари ота-оналарининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 31 нафар жажжи болажонлар таълим-тарбия олаётган ушбу синф раҳбари Нодира Алимова ўтган давр мобайнида режа асосида амалга оширилган ишлар бўйича ота-оналарни таништириб ўтди. Йиғилишда юз фоиз қатнашган ота-оналар ўқитувчи Нодира Алимованинг замон талаблари асосидаги турли хил замонавий кўргазмали қуроллардан оқилона фойдаланаётганининг гувоҳи бўлдилар. Шу боис болалар равон ўқиш ва ёзишни ўрганиб олдилар.
- Неварамиз Жавоҳир мактабдан ҳар куни хурсанд бўлиб келади.
- Бобо бугун биз ўқидик, ёздик, расм чиздик, ўйнадик, - дейди хурсанд кайфиятда. -Эрталаб барвақт ҳаммадан олдин туриб олади.
- Бобо, соат неччи бўлди, - деб сўрайди. - Ёт - ҳали вақт эрта, -дейман.
- Йўқ, соат саккизда сифда ўтирган бўлишим керак, - дейди қатъий оҳангда.- Дарсдан кеч қолсам кўп нарсани билолмай қоламан. Шуннг учун ҳаммадан олдин боришим керак.
Буни унга ўқитувчиси ўргатганлиги шубҳасиз.
Болаларда билим олишга бўлган ҳавасини ошираётган, ўз устида тинмай ишлаётган, янгиликка ўч устоз ўқитувчи Нодира Алимованинг иш тажрибаси ҳамма ота-оналарда катта таассуротлар қолдирди. Йиғилиш давомида ота-оналар ўзларини қизиқтирган жуда кўплаб саволларга қониқарли жавоблар олишди, устоз ўқитувчи ишидан мамнун эканликларини яширишмади.
Шунингдек, йиғилиш давомида ота-оналар йиғилиши раиси ҳам сайланди.
“Алифбе” байрамини ўтказиш ва Янги йилни кутиб олиш бўйича ота-оналар ўзаро келишиб олдилар.

МЕН МАКТАБГА БОРАМАН
Бахтиёр ИСОҚОВ,
22-умумтаълим мактабининг 1-“Е”синф ўқувчиси
Жавоҳир Аҳмедовнинг бобоси.