Мактабгача таълим муассасаси жажжи болажонларга тарбия ва билим беради, уларни камолот пиллапояларидан юксакликка бошлаб, келгуси ҳаётларининг мазмунли ва чиройли бўлишига йўл очади. Бу каби муҳим ва масъулиятли ишни амалга оширишда бизнинг жамоамиз ҳам ўзини доимо масъул деб ҳис қилади. Айниқса, мактабгача таълим муассасамизда тарбияланаётган болажонларга қувонч улашиб, уларни севинтириш бизга ҳам куч ва бардамлик бахш этади.
Яқинда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан мактабгача таълим муассасамизда ўтказилган тадбир ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Туман МТМ бўлими мудири У. Гўбаева ҳамда муовуни А. Юсупов тарбияланувчиларимизга совғалар улашиб, уларга хуш кайфият улашишди.
Эътибордан мамнун бўлишган болажонлар ҳам бадиий дастур асосида рақс, ашула, шеърлар ижро этишди. Бу тадбирга ташриф буюрган барчани, жумладан ота-оналарни ҳам мамнун этди.
Хурсаной СУЛАЙМОНОВА,
1-МТМ мудираси.