Ўзбекистон халқ демократик партияси туман Кенгаши ташаббуси билан 2-умумтаълим мактабида ”Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб- қувватлаш йили” ҳамда 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Қадр муқаддас, жасорат унутилмас” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари маҳалла оқсоқоллари билан самимий суҳбат қуришди. 1-гуруҳ ногиронларидан Абдураззоқ Холмуродов, Робия Умарова, Жавҳарбек Боқиев, Зебо Номозова кабиларга ҳамда кам таъминланган оилалар ва кекса беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари улашилди. Ногирон ўқувчилар шароити билан танишиб, уларга ўқув қуроллари берилди.
Шунингдек, ХДПга янги аъзо бўлган 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиларидан Толиб Мелибоев, Самариддин Тўрақулов, Саиджон Пўлатов, тадбиркор Шуҳрат Раҳмонов ва 23-умумтаълим мактабининг ёшлар етакчиси Сарвиноз Пардаеваларга партия билетлари тантанали равишда топширилди. Тадбир иштирокчилари туман ҳокимлиги биноси олдида ташкил этилган “Кўчма кутубхона” мазмун моҳияти билан танишдилар.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши аъзоси Н.Пардаев, вилоят Кенгаши раиси М.Усмонов, туман Кенгаши раиси Б.Ражабов ва туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Х. Қиличевалар иштирок этишиб, тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоб беришди.
Раббим ҲОТАМОВ.